09:00 / 16.12.2019
4 293

Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида паркур ҳаракатларига бой қисқа метражли фильм намойиш этилди (видео)

Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида паркур ҳаракатларига бой қисқа метражли фильм намойиш этилди (видео)
Паркур ҳаракатлари ишлатилган фильм тарихий жанрда суратга олинган бўлиб, унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Фильм Ўзбекистоннинг Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари жойлашган масканларда суратга олинган, деб ёзмоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати.

Оловуддин ролини экстремал актёр Кален Чан ижро этган. Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан YouTube ижтимоий видеоҳостингидаги Devin super tramp каналининг режиссёри, америкалик Девин Грем томонидан ишланган.

«Ўзбекистонда бир умр суратга олиш имконимиз бор эди. Тасвирга олиш ишларини Бухоро ва Хива шаҳарларида амалга оширдик. Ҳаммаси худди фильмдагидек кўринарди, лекин бари реал эди. Одамларнинг муносабати дўстона, таомлар ниҳоятда мазали, бинолар ва тарих эса феноменал эди», — дея изоҳ қолдирилган каналда. Саргузаштлар ва спортнинг экстремал турлари ҳақида видеороликлар яратувчи каналнинг 5,5 миллиондан зиёд обуначиси бўлиб, ундаги видеолар 1,3 миллиард мартадан ортиқ кўрилган.

Видео сюжетига кўра, Оловуддин сеҳрли чироқни ўғирлаб, Бухоро кўчалари бўйлаб паркур ҳаракатларини амалга оширади ва таъқибчи қароқчилардан эпчилигини намойиш қилиб қочади. Уни қуваётган қилич кўтарган безорилар эса доғда қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида паркур ҳаракатларига бой қисқа метражли фильм намойиш этилди (видео)