14:30 / 23.01.2020
6 563

Озодбек Назарбеков Маданият вазири бўлди. Энди тўйларда куйлашни давом эттирадими? (видео)

Озодбек Назарбеков Маданият вазири бўлди. Энди тўйларда куйлашни давом эттирадими? (видео)
Фото: YouTube
22 январь куни Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Йиғилиш якунларига кўра, Озодбек Назарбеков номзоди маданият вазирилигига кўрсатилди.

Ўзбекистон халқ артисти «Севимли» телеканалига берган интервьюсида вазир бўлганидан сўнг хонандалик фаолиятини давом эттириши ёки тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб берди:
«Эҳтимол мана шу вазирликда бироз тартиб ўрнатилганидан кейин буниям шу парламентга мурожаат қилиб, агар ижодкор одамлар давлат ишига келадиган бўлса, улар учун ижодий кун ажратилишини талаб қилармиз. Ҳафтада беш кун иш икки кун ижодий кун деб имконият бериш керак. Бу бизнинг ички дардимиз ҳам. Мен масалан, ҳозир икки ярим йил мобайнида уйқумнинг ҳисобидан ғуборимни чиқаряпман уйга борганда ёки студияга борганда. Уйқумнинг ҳисобидан. Дам олиш кунлари деярли йўқ. Иш жуда ҳам кўп», — дейди Озодбек Назарбеков.

Маълумот учун, Озодбек Назарбеков бунга қадар собиқ маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг биринчи ўринбосари эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Маданият вазири бўлди. Энди тўйларда куйлашни давом эттирадими? (видео)