Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
Маданият вазирлигига санъаткор одамнинг бош бўлгани яхши. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Шерали Жўраевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг маданият вазири этиб тайинланиши — маъқул иш.
- Маданият вазири санъаткор бўлгани маъқул. Озодбекнинг вазир бўлгани яхши бўлди. Чунки у санъаткорнинг қийинчиликларини бошидан ўтказган. Санъаткорларга бошчилик қилиш — оғир.
Ҳар бир санъаткор бир республикага ўхшайди. Уларнинг барини бошқариш оғир, қийин, лекин Озодбек бошқара олади, у кўп нарсани кўрган, ҳаммасини бошидан ўтказган. Озодбекка мувафаққият тилайман, - дейди Шерали Жўраев.
Озодбек Назарбеков 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон маданият вазири лавозимига маъқулланган, 24 январь куни эса Президент томонидан тасдиқланган эди. У бунгача маданият вазирининг биринчи ўринбосари эди.
Аввалги маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Президент томонидан янги шакллантирилган Сенатнинг аъзоси этиб тайинланди — у энди парламент юқори палатасида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасига раислик қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
The Ring: Наоя Иноуэ P4P рейтинги етакчисига айланди