Россиялик санъатшунос, замонавий ва қадимий рус санъати ва архитектураси мутахассиси, Андрей Рублев музейи директори Михаил Миндлин йўқолган маданий бойликларни қайтариш механизмлари ҳақида гапирди.
Ўзбекистон 10 йил олдин мамлакатдан олиб чиқиб кетилган Александр Волковнинг асарини (Кукуруза шумит) реституция жараёнини бошлашга тайёр. 2016 йил Фарғона вилояти тарих ва маданият давлат музейида сақланаётган асарларнинг танланма инвентаризацияси ўтказилди. Текширув давомида ишчи гуруҳ аъзоларида Ўзбекистон рассоми Александр Волковнинг машҳур асари шубҳа уйғотди.
Ушбу ҳолат юзасидан республикадаги ваколатли органлар томонидан жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари ҳозиргача давом этмоқда.
Маданият вазирлиги халқаро институтларни жалб қилган ҳолда асарнинг реституцияси жараёнини амалга ошириш борасида иш олиб бормоқда. Тегишли муассасаларга хат юборилган.
Россиялик санъатшуноснинг фикрига кўра, дунёда маданий бойликларни қайтариш жараёни мураккаб бўлса-да, маълум механизмлар ишлаб чиқилган. Асосийси - асарни сохталаштириш ва ўғирлаш фактини расмий тасдиқлаш зарур.
“Маданий бойликлар эгасига қайтарилиши керак, бунинг учун асосийси улар ноқонуний равишда олиб чиқилганлигини исботлаш зарур. Волковнинг асари ҳолатида санъатшунослик экспертиза натижалари, шунингдек, асарнинг асл нусхасининг олиб чиқилишини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади. Турли мамлакатларда маданий бойликларнинг ўзига хос мезонлари мавжуд, уларнинг асосида олиб чиқилади. Баъзи экспонатлар учун, масалан 50 дан 100 йилгача бўлганлар учун Россияда махсус рухсатнома талаб қилинади, агар асар 100 йилдан катта бўлса, уни олиб чиқиш мутлақо тақиқланади”, - деб тушунтирди Миндлин.
Мутахассис агар асар йўқолгани ҳақида расмий равишда маълум қилинса, асар ҳақида маълумот халқаро ҳуқуқ тартибот органларига берилади деб таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади