
Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. Улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларида турли хил қизиқ видео постлар жойлашмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова акаси Отабек Муҳаммадзоҳиднинг «Шошилма қизгина, шошилма» таронасини куйлаб, унга видео клип ҳам суратга олиб саҳифасига жойлади.
«Миллион» жамоаси аъзоси Умиджон Ҳайдаров уйда қўрқинчли ҳазил қилиб онасини қўрқитди.
Хонанда Озода Нурсаидова синглиси Нилуфар Нурсаидова билан яна бир қизиқарли видео лавҳа тайёрлаб, мухлислари билан бўлишди.
Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев уйда ўтириб ижоддан тўхтамасликка ҳаракат қилаётгани ҳақида ёзиб, жонли ижрода куйланган видео лавҳа жойлади.
Хонанда Феруза Каримова шифокорлар учун қўшиқ куйлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева кеча Озодбек Назарбеков эълон қилган «Гўзал ҳаёт» челленжи учун махсус видео лавҳа жойлади.
Хонанда Зиёда Равшан Намозовнинг қўшиғини жонли куйлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров 1996 йилдаги архив лавҳани саҳифасига жойлаштирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар