21:43 / 21.04.2020
3 358

Гарри Поттер ҳақидаги барча фильмларни такрор кўрганларга 1000 доллар ваъда қилишмоқда

Гарри Поттер ҳақидаги барча фильмларни такрор кўрганларга 1000 доллар ваъда қилишмоқда
Фото: Naked Science
Гарри Поттер ҳақидаги киноэпопея ишқибозлари франшизанинг барча қисмларини, шунингдек, «Фантастик маҳлуқлар»ни ҳам қайта кўргани учун минг доллардан мукофотга эга бўлади, деб ёзади «Korrespondent.net».

Бунда фильмларни томоша қилиш жараёнини ижтимоий тармоқларда онлайн намойиш этиш талаб қилинади.
Ушбу кинотанловни АҚШнинг EDsmart ташкилоти ўтказмоқда.

Қайд этилишича, танловда қатнашиш истагида бўлган номзод 18 ёшга тўлган ҳамда Америка ҳудудида ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
«Шунчаки ўзингизга қулай жойга ўтириб олинг, кино томоша қилинг, жараённи ижтимоий тармоқлардаги саҳифангизга жойланг ёки жонли эфирда кўрсатинг», — дейилади ташкилотчи сайтида.

Омади чопган кино ишқибозлари бир соатлик томоша учун 41,5 доллар олади (ҳаммаси бўлиб 1000 долларгача мукофот берилади).
Танлов иштирокчисига айланиш учун ташкилотчилар 200 сўздан иборат эссе ёзишни сўрамоқда.

«Эсседа мукофот пулини нима учун айнан сиз олишингиз кераклиги ҳақида ёзиш керак бўлади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гарри Поттер ҳақидаги барча фильмларни такрор кўрганларга 1000 доллар ваъда қилишмоқда