00:32 / 04.06.2020
1 424

Ҳинд актрисалари суратга тушган Голливуд фильмлари

Ҳинд актрисалари суратга тушган Голливуд фильмлари
Ҳинд актёрлари нафақат Болливуд кино саноатида, балки Голливудда ҳам машҳур ҳисобланади. Эътиборингизга ҳинд юлдузлари иштирок этган хорижий фильмлар рўйхатини тақдим қиламиз.

«Бекҳэмдек ўйна»

Фото: Getty Images
Ҳинд актрисаси Парминдер Награ иштирок этган «Бекҳемдек ўйна» фильми 2002 йилда суратга олинган. Унда Кира Найтли, Жоната Рис Майерс ва Анул Кжерлар роль ижро қилган.

Фильм сюжети: Панжобдан оиласи билан Лондонга кўчиб келган Жесс, қиз бола бўлишига қарамай, футболга қизиқади. Ота-онаси эса уни юрист бўлишини истайди. Жулиетта билан учрашувидан кейин тақдири ўзгариб кетган Жесс, футбол билан профессионал шуғулланади ва ота-онасига билдирмай, мусобақада иштирок этиш учун Германияга боришга ҳам улгуради.

«Зираворлар маликаси»

Фото: Getty Images
Айшвария Рай иштирокидаги «Зираворлар маликаси» фильми 2005 йил суратга олинган. Фильмда Дилан Макдермотт, Аеша Даркер ва Нитин Ганатралар рол ижро қилган.

Сюжет: Ҳиндистонлик иммигрант қиз Тило, зираворлар дўконида сотувчи бўлиб ишлайди. Башорат қилиш хусусиятига эга бўлган Тилонинг сотган зираворлари харидорлар истак ва тилакларини қондиришга ёрдам беради.

«Пушти Пантера 2»

Фото: Getty Images
Айшвария Рай иштирок этган «Пушти Пантера 2» фильми 2009 йилда суратга олинган.
Бош ролларни Стив Мартин, Жан Рено, Эмили Мортимерлар ижро қилган.

Сюжет: Инспектор Жак Клузонинг вазифасини бажариш давомидаги саргузаштларни ўз ичига олади.

«Шоввоз Гетсби»

Фото: Getty Images
Амитабҳ Баччан иштирокидаги «Шоввоз Гетсби» фильми 2013 йилда суратга олинган. Ҳинд актёри ушбу фильмда Леонардо Ди Каприо, Тоби Магуайр, Кэри Маллиган ва Айла Фишерлар билан суратга тушган.

Сюжет: Ник Каррауэйнинг ХХ асрга хос бўлган ҳаёт йўли, бойлик кетидан қувиши, имконсиз севгига эришиш учун қилган ҳаракатлари охири фожиа билан якун топади.

«Малибу қутқарувчилари»

Фото: Getty Images
Приянка Чопра суратга тушган «Малибу қутқарувчилари» фильми 2017 йилда суратга олинган. Чопра хоним ушбу фильмда Зак Эфрон, Дуэйн Жонсон ва Келли Рорбах билан биргаликда рол ижро қилган.

Сюжет: Тинч океани соҳилида ишловчи қутқарувчилар гуруҳи дам олувчиларни сувдаги турли хавфлардан ҳимоя қилади. Кунларнинг бирида гуруҳ аъзолари Митч ва Мэтт, соҳил билан боғлиқ жиддий хавф борлиги ҳақида билиб қолади.

«Романтик эмасми?»

Фото: Getty Images
Приянка ижросидаги яна бир «Романтик эмасми?» фильми 2019 йилда суратга олинган. Унда Ребел Уилсон, Лиам Ҳемсворт, Адам Дивайн, Бетти Гилпинлар суратга тушган.

Сюжет: Ёш архитектор Натали жароҳатдан кейин ҳушини йў​қотади ва кўзини очганидан кейин атрофдаги инсонлар ўша-ўша, лекин бошқача бўлиб қолган бўлади.

«Оушеннинг 8 дугонаси»

Фото: Getty Images
Минди Каллинг иштирок этган «Оушеннинг 8 дугонаси» фильми 2018 йилда суратга олинган. Унда бош ролларни Сандра Буллок, Кейт Бланшет, Риҳанна ва Энн Ҳэтэуэй Хелен Бонэм Картер ижро қилган.

Сюжет: Қамоқхонадан чиққанига кўп бўлмаган Дебби Оушен, ҳаётидаги энг катта ўғриликни амалга ошириш мақсадида жамоа тўплайди. Йиғилган қизлардан иборат жамоа хатти-ҳаракатлари асосида воқеалар ривожи шаклланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)