12:55 / 14.06.2020
6 436

Рашид Ҳолиқов ўғли Санжарни карантин пайтида уйлантирдими? (видео)

Рашид Ҳолиқов ўғли Санжарни карантин пайтида уйлантирдими? (видео)
Фото: Instagram / @sanjarkhalikov
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқовнинг ўғли, хонанда Санжарнинг тўйи акс этган видеолар тарқалди. Ушбу тасвирларга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад Санжар Ҳолиқовнинг маъмури Дониёр Алимуҳаммедов билан боғланди.

«13 июнь куни Санжар ва дўстлари келинникига борди. Бу фақат оила аъзолари ва яқин дўстлар учун кичик маросим эди. Бугун келиннинг оила аъзолари Санжарникига ташриф буюради. Катта тўй карантиндан кейин бўлади», — дейди Санжарнинг маъмури.

Видеода куёв — Санжарнинг яқинлари, дўстлари, ҳатто унинг ўзи ҳам тиббий ниқоб тақмаган, меҳмонлар ўзаро ижтимоий масофа сақламаганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 1 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилган.

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида мазкур белгиланган талабларни бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Рашид Ҳолиқов ўғли Санжарни карантин пайтида уйлантирдими? (видео)