17:25 / 20.06.2020
4 487

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиш сабабини ошкор қилди

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиш сабабини ошкор қилди
Америкалик актриса Анжелина Жоли актёр Бред Питт билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди.

"Мен у билан оиламнинг фаровонлиги учун ажрашдим. Бу тўғри қарор эди", деди Жоли Vogueга берган интервюсида. Актриса бу ерда фарзандларини назарда тутганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, ажрашиш жараёнида журналистлар унинг сукут сақлашидан фойдаланишди, болалар эса оммавий ахборот воситаларида ўзлари ҳақида ёлғон маълумотларни ўқишди.

Актриса фарзандларига доимий равишда "ўз бошлари билан ўйлашлари" кераклигини эслатиб келади.
Жоли ва Питт 2016 йилда икки йиллик никоҳдан ва деярли ўн йиллик муносабатлардан кейин ажрашишди. Улар орасида олтита фарзанд бор, улардан учтаси асраб олинган.

Манба: sputniknews-uz.com

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиш сабабини ошкор қилди