00:30 / 21.06.2020
7 486

Туркиянинг энг келишган бўйдоқ актёрлари (фото)

Туркиянинг энг келишган бўйдоқ актёрлари (фото)
Нафақат ташқи кўриниши, балки актёрлик маҳорати билан ҳам мухлислар қалбидан жой олган турк киносаноатининг бўйдоқ юлдузлари ҳақида маълумот берамиз.

Чағатай Улусой

Фото: Getty Images
Ўзбек томошабинларига «Ичкарида» фильмидаги Сарп роли билан яхши маълум бўлган Чағатай аслида ушбу рўйхатда бўлмаслиги керак эди. Чунки унинг севгилиси бор ва жуфтлик анча вақтдан бери бирга бўлган. Аммо карантин вақтида тортишиб қолган юлдузлар сал ўтмай муносабатларига чек қўйди ва бундан буён Улусойни ҳеч иккиланмай бўйдоқлар сафида деб эълон қилиш мумкин.

Жан Яман

Фото: Getty Images
«Тонг қуши» сериалида биргаликда роль ижро қилганидан кейин Жан Яман ва Демет Ўздемир ўртасида севги учқунлари пайдо бўлган ва жуфтлик учрашишни бошлаганди. Лекин муносабатлар фильмдаги сингари узоқ ва давомли бўлмади. Айни вақтда Жан Яманнинг фикри-хаёли карьера қилиш билан банд.

Бариш Ардуч

Фото: Getty Images
«Ижарадаги севги» сериалидаги Омер роли орқали миллионлаб қизлар юрагини забт этган Бариш актриса Гюпсе Озай билан бир неча йилдан бери учрашишига қарамай, уйланишга ошиқмаслигини таъкидлайди.

Энгин Акюрек

Фото: Getty Images
Энгин ҳам Бариш сингари анча вақтдан бери Невбаҳар Доюран билан ишқий муносабатда бўлса-да, турмуш қуришга шошмайди.

Бурак Дениз

Фото: Getty Images
«Маликам, энди қара» сериалидаги келишган, ёш, агентлик раҳбари сифатида таниш бўлган актёр анча вақт ҳеч ким билан учрашмаганди, лекин карантин вақти актриса Бесте Кокдемир билан бир неча марта папараци нишонига учради. Улар ўртасида қандай алоқалар борлигидан қатъи назар, факт фактлигича қолади — Бурак Дениз расман ​бўйдоқ.

Онур Туна

Фото: Gеccе
Қарашлари билан мухлислар меҳрига сазовор бўлганига қарамай, Онурнинг шахсий ҳаётида ҳануз ҳеч ким йўқ ёки бор бўлса ҳам бу сир. «Туркиянинг энг машҳур бўйдоғи» деб топилган актёр эътирофга муносиб бўлишда давом этмоқда.

Чағлар Эртуғрул

Фото: Getty Images
«Фазилатхоним қизлари» сериалида замонавий Дарси образини гавдалантирган Чағлар нафақат актёр, балки модель ва спортчи ҳамдир. У интервьюларда овқат тайёрлаш ва бошқа уй ишларини ўзи эплай олиши сабаб ҳам ҳали уйланишга эҳтиёжи йўқлигини таъкидлаган.

Сечкин Оздемир

Фото: Getty Images
Сечкин Жан Ямандан аввал Демет Ўздемирнинг севгилиси бўлган. Айни вақтда у ёлғиз ва эркинлигини ҳозирча кимдир билан бўлишиш нияти йўқ.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиянинг энг келишган бўйдоқ актёрлари (фото)