14:10 / 07.07.2020
9 598

Актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери АҚШда яшаётгани ҳақида сўзлаб берди

Актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери АҚШда яшаётгани ҳақида сўзлаб берди
Таниқли актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери Американинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаб келмоқда. Журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда у АҚШга нима учун кетгани ҳамда ҳозирги кунда қандай ишлар билан бандлиги ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @yulduz_hamidova
«АҚШга шу ерда ўқиётган Фотима ва Зуҳра қизларим билан келганман. Уларга қўшилиб мен ҳам талаба бўлдим. Лос-Анжелесдаги коллежда таҳсил олмоқдаман. Шуни айтишим керакки, таълим олиш учун ҳеч қачон кеч бўлмас экан. Ўқишда молиявий томондан ёрдам беришади, ҳам тил ўрганаман. Инглиз тилини жуда яхши биламан, деб айта олмайман. Озгина суҳбатлаша оламан», — дейди актриса.

Жонли эфирда ўтказилган суҳбат давомида актриса мухлисларини қизиқтирган барча саволлар, хусусан, шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга ҳам жавоб берди.
«Турмуш ўртоғим нефть соҳасида ишлаган. Улар ҳар доим мени тушуниб, қўллаб-қувватлаб келган. Улар ҳозир Тошкентдалар», — дейди актриса.

Юлдуз Ҳамидова қизлари Фотима ва Зуҳра билан.
Фото: Instagram / юлдуз_ҳамидова

«Қизларимга беш ёшлигидан инглиз тилини ўргатганман. Улар Тошкентда инглиз тилини чуқурлаштириб ўргатиладиган мактабни тамомлаган. Мактабни битирганидан сўнг хорижда ўқишни давом эттиришни исташди. Аввал Малайзияга, кейин АҚШга ўқишга келишди», — дейди актриса қизлари ҳақида.

Юлдуз Ҳамидова ҳар йили Ўзбекистонга келиши ҳамда ҳар келганида бирон фильм ёки сериалда суратга тушишини айтиб ўтди.

Актриса «Саодат» сериали суратга олиш жараёнида ҳамкасблари билан.
Фото: Instagram / юлдуз_ҳамидова

Хусусан, у 2019 йилда Ўзбекистонга келганида режиссёр Музаффар Эркиновнинг «Саодат» сериалида суратга тушган.
Маълумот учун, Юлдуз Ҳамидова фаолияти давомида турли жанрдаги фильмларда такрорланмас образларни гавдалантирган.
Жумладан, «Темир эркак», «Темир аёл», «Тангалик болалар», «Чавандоз» каби фильмлар, «Туташ тақдирлар», «Саодат» каби сериаллардаги образлари мухлислар қалбидан жой олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери АҚШда яшаётгани ҳақида сўзлаб берди