date
views 5 587

Фатҳулла Масъудов 57 ёшда вафот этди

Фатҳулла Масъудов 57 ёшда вафот этди
Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги жамоаси Фатҳулла Маъсудовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади, дейилади хабарда.

Фатҳулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётганди. 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган, 2003 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фатҳулла Масъудов 57 ёшда вафот этди