18:19 / 31.08.2020
3 943

Пули кўп бўлишига қарамай оддий ва шинам уйларда яшашни афзал кўрувчи Голливуд юлдузлари (фото)

Пули кўп бўлишига қарамай оддий ва шинам уйларда яшашни афзал кўрувчи Голливуд юлдузлари (фото)
Голливуд юлдузлари ҳудуди катта, қимматбаҳо уйларда яшайди деган қараш бор. Аслида эса машҳурлар орасида ҳам камтарона ҳаёт кечиришни истайдиганлар йўқ эмас.

Роберт Паттинсон

Фото: Getty Images
«Сумерки» юлдузи 2014 йилдан буён Голливуддаги бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ анча арзон ва кичик уйда яшайди. Икки қаватли, майдони 180 квадрат метрли уйни 2,2 миллион долларга харид қилган. Уйда иккита ётоқхона, болохона ва орқа ҳовлида бассейн бор.

Женнифер Лоуренс

Фото: Getty Images
2016 йилда Женнифер Нью-Йоркдан 15,45 миллион долларга пентхаус харид қилган. Аммо бунга қадар у унча катта бўлмаган, ихчам ошхона ва паст шифтли стандарт уйда яшаган.

Элайжа Вуд

Фото: Getty Images
«Узуклар ҳукмдори» фильмида Фродо Бэггинс ролини ижро қилган актёр 2013 йилга қадар Техасдаги гўзал аммо унча катта бўлмаган викториан услубидаги уйда яшаган. Баланд шифтли, гўзал манзарани кўриш мумкин бўлган деразали мазкур уй нархи сотувга қўйилганидан кейин анча қимматлашган.

Зои Дешанель

Фото: Getty Images
Актриса 2009 йилда Голливуддан 2,2 миллион долларга уй харид қилган, аммо орадан 6 йил ўтиб сотиб юборган. Ёғоч шифтли, эшиклари француз услубидаги, боғ ва олтита ётоқхонаси бўлган ушбу уйга назар ташлаб бу ерда машҳур инсон яшашини тахмин қилиш қийин.

Мелисса Маккарти

Фото: Getty Images
«Оскар» мукофотига икки марта номзоди қўйилган актриса 2009 йилдан 2017 йилга қадар Лос-Анжелесдан 780 долларга харид қилган оддий уйда яшаган. 1939 йилда қурилган, кейинчалик яхшилаб таъмирланган мазкур уй учун Мелисса ойига 10 минг доллар тўлаган.

Кира Найтли

Фото: Getty Images
Актриса турмуш ўртоғи Жеймс Райтон ва икки қизи билан Лондонда яшайди. 2014 йилда улар Кентербери туманидан уч қаватли, бешта ётоқхонаси ва ертўласи бор, деворлари ёрқин кўк ва сиёҳрангга бўялган уй сотиб олди.

Эми Шумер

Фото: Getty Images
Эми 2015 йилга қадар Нью-Йоркдаги оддий, ётоқхонаси битта, алоҳида ошхонаси ҳам бўлмаган уйини кейинчалик сотиб юборган. У айни вақтда 12 миллион долларлик пентхаусда турмуш ўртоғи ва фарзанди билан яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Пули кўп бўлишига қарамай оддий ва шинам уйларда яшашни афзал кўрувчи Голливуд юлдузлари (фото)