08:43 / 30.09.2020
1 937

Голливуднинг энг келишган ва пулдор актёрларининг рафиқалари қандай кўринишга эга? (фото)

Голливуднинг энг келишган ва пулдор актёрларининг рафиқалари қандай кўринишга эга? (фото)
Фильм ва сериалларда гўзал актрисалар билан бирга рол ижро қилишига қарамай, Голливуднинг қуйидаги юлдузлари рафиқа сифатида оддий, аммо феъл-атвори сабаб эътибор тортган аёлларни танлаган.

Хью Жекман ва Деборра-Ли Фернесс

Фото: Cosmopolitan
24 йилдан буён бирга ҳаёт кечираётган машҳурлар 1996 йилда турмуш қурган. Актрисанинг сўзларига қараганда, Жекманнинг ўзини тутиши ва феъл-атвори улар ёшидаги тафовутнинг билинмаслигига сабаб бўлади. Жуфтликнинг биологик фарзандлари йўқ, аммо 2000- йилда Оскар исмли фарзандни, беш йил кейин эса қиз фарзанд асраб олган. Жекман рафиқасини дунёдаги энг яхши она деб ҳисоблайди ва ҳамма муҳим қарорларни биргаликда қабул қилишлари ҳамда икки ҳафтадан кўп бир-бирларидан узоқда бўлмасликларини таъкидлайди. Актриса уни Жекманга турмушга чиқиб, бахт учун билет ютиб олган, деб таъриф беришларини билдириб, тақдирни ҳал қилиш инсон қўлида эканини қўшимча қилади. «Агар бирон нарсани истасангиз ва ниятингиз эзгу бўлса, уни амалга ошириш керак», – дейди Деборра.

Пирс Броснан ва Кили Шэй Смит

Фото: Cosmopolitan
Актриса, журналист ва ёзувчи Кили Шей Пирс Броснаннинг иккинчи рафиқаси ҳисобланади. Актёр биринчи турмуш ўртоғи саратондан вафот этганидан 10 йил кейин 2001 йилда Килига уйланган. Актёр Килини мустақил экани, усиз ҳам ҳамма нарсани ҳал қила олишини ёқтиради ва шу сабаб ҳам улар биргаликда бахтли турмуш кечириб келмоқда.

Клайв Оуэн ва Сара Жейн-Фентон

Фото: Cosmopolitan
Британиялик машҳур хонанда Сара Жейн Фентон ва Оуэн талабалик даврида «Ромео ва Жулетта» спектаклини ижро қилиш давомида танишган ва 1995 йилда турмуш қуришган. Сара карьерасини ташлаб, ўзини оиласи ва фарзандлари тарбиясига бағишлаган. Актёр қанчадан қанча гўзал актрисалар билан бирга суратга тушишига қарамай, рафиқасини ҳаммадан чиройли деб ҳисоблайди.

Венсан Перес ва Карин Силла

Фото: Cosmopolitan
Аввал модель сифатида фаолият олиб борган Силлани мода чиқишида бўлажак турмуш ўртоғи бир кўришда севиб қолган. Аммо Карин Жерар Депардега турмушга чиққан. Аммо фарзанди бўлишига қарамай, Жерар хиёнат қилишдан тўхтамаган ва шу сабаб Карин уни тарк этган. Шундан кейин Венсан яна бир марта Кариннинг қўлини сўраган. Ҳозирда бахтиёр жуфтлик 4 фарзандни катта қилмоқда.

Бенедикт Камбербитч ва Софи Хантер

Фото: Cosmopolitan
2009 йилда режиссёр Сюзен Лючанининг фильмида бирга суратга тушган машҳурлар аввалига дўстона муносабатда бўлган. 2014 йилда турмуш қурган, орадан бир йил ўтиб эса фарзандли бўлган. Софи Оксфордни тамомлаган, Парижда театр санъатини ўрганган ва теннис билан шуғулланади. Бендан муносабатлари сири ҳақида сўралганда, Софи унинг иши ва ўзи билан фахрланиши ҳамда уни яхши кўришини айтиб, шу сабаб ҳам уни рафиқа сифатида танлаганини қўшимча қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)