22:30 / 18.10.2020
7 139

«Қора тун» хит қўшиғи ижрочиси Бону нима сабабдан санъатни тарк этган? У ҳозир нима иш қилади? (видео)

«Қора тун» хит қўшиғи ижрочиси Бону нима сабабдан санъатни тарк этган? У ҳозир нима иш қилади? (видео)
1997—1998 йилларда мухлислар эътиборига ҳавола этилган хонанда Бонунинг «Қора тун» қўшиғи ҳалигача севиб тингланадиган хит тароналардан бири ҳисобланади. Бонунинг «Ўзбекистон», «Ёлғизман», «Афсона», «Бонуман» каби қўшиқлари ҳам оммалашган.

Ўз даврининг энг машҳур ва севимли хонандаларидан бири бўлган Бону нима сабабдан санъатни тарк этган ҳамда у ҳозир нима билан банд, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Узоқ йиллар мобайнида кўринмай қолган хонанда яқинда бир неча YouTube каналларга интервью берди ҳамда ҳозирги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Асли исми Маҳбубабону бўлган хонанданинг айтишича, у 2010 йилда ҳижобга кириб, Қуръон тиловат қила бошлаган.

«Ҳаётимдаги синовлар туфайли ижодимда танаффус бўлиб қолган пайтда вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида намоз ўқишни бошладим, Қуръон ва ҳадис китобларни ўқидим, саловатларни тингладим. Диний китобларни ўқиб чиққанимдан сўнг санъат йўли қиз бола учун тўғри йўл эмаслигини тушунганман», — дейди хонанда.

Кўпчилик Бонунинг санъатдан кетишига машҳур хонанда аёлнинг тақиқлари сабаб бўлган, деб ҳисоблайди, бироқ Бонунинг айтишича, бу асоссиз миш-мишлар холос.

«Ўзбек эстрадасидаги қайсидир хонанданинг ҳаётида бахтсизлик бўлса, одамлар дарров ушбу ҳолатни ўша машҳур хонанда билан боғлашади. Лекин ҳеч қайси ҳофиз ёки ҳофизанинг менинг ҳаётимдаги синовларимга таъсири бўлмаган. Бу ўзи тақдиримга ёзилган синовлар бўлган», — дейди хонанда.

«Юлдузлик онларингизни, мухлисларингизни, санъатни соғинасизми?», деган саволга Бону қуйидагича жавоб беради:
«Менга кўпчилик шу саволни беради. Лекин мен ўзим хоҳлаганимдек юлдузлик даражасига эриша олмаганман. Ўзимни ҳеч қачон юлдуздек ҳис этмаганман. Шунинг учун ҳам санъатни тарк этганман».

Бону ҳозирги кунда реклама агентлигида ҳисобчи лавозимида фаолият юритади. Унинг айтишича, кўча кўйда юрганида, иш билан турли ташкилотларга борганида одамлар уни танимайди. Бир неча интервьюлардан кейин эса таний бошлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Қора тун» хит қўшиғи ижрочиси Бону нима сабабдан санъатни тарк этган? У ҳозир нима иш қилади? (видео)