16:43 / 30.10.2020
3 041

Марғилон дўпписи безакларининг оҳанрабоси нимада?

Марғилон дўпписи безакларининг оҳанрабоси нимада?
Қадимшуносларнинг аниқлашича, Марғилон дўпписи безакларида акс этган қалампир нусха гуллар, тўлин ой, кўзмунчоқ шаклларида фарзанд кутаётган ҳомиладор аёлнинг ҳусну малоҳати ўзига хос ибо-ҳаё билан тасвирланган.

Марғилонликлар азалдан чорҳунар бўлади. Асрлар мобайнида қадриабад қадрият сифатида сайқалланиб келаётган дўппидўзлик санъати Марғилон ҳунармандларининг энг севимли юмуши саналади.

Шу кунларда ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси, Корея Республикаси маданий мерос жамғармаси, Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ҳамда республика «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамкорлигида Марғилон шаҳрида бўлиб ўтаётган амалий машғулотлар юртимизда дўппидўзликни замонавий мезонлар асосида ривожлантиришга қаратилган.

Дўппидўзликнинг Фарғона водийсида кенг тарқалган анъанавий мактаблари тажрибасини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган амалий машғулотларда 20 нафардан зиёд маҳаллий ёшлар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қатнашмоқда.

Б. Мадиёров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Марғилон дўпписи безакларининг оҳанрабоси нимада?