16:30 / 02.11.2020
2 969

Бобур Мирзо ҳақида «Йўлбарснинг туғилиши» номли фильм суратга олинмоқда

Бобур Мирзо ҳақида «Йўлбарснинг туғилиши» номли фильм суратга олинмоқда
Фото: «Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Инсон» киностудияси томонидан «Йўлбарснинг туғилиши» номли қисқа метражли фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди.

Фильм сценарийси таниқли адиб Хайриддин Султоновнинг шу номли ҳикояси асосида яратилган. Мазкур фильм темурийзода Заҳириддиннинг туғилиши ва унга Бобур исмининг берилиши илоҳий сабаблари ҳақида. Умаршайх Мирзонинг ўғил фарзанд кўриш орзуси ва Бобур Мирзонинг дунёга келиши билан боғлиқ тарихий воқеалар фильмда бадиий тўқималар ёрдамида очиб берилади.

«Йўлбарснинг туғилиши» тарихий-бадиий фильмида Элбек Файзиев, Боир Холмирзаев, Тамара Ҳазратқулова, Маржона Ўлжаева, Маъруф Отажонов, Мадина Одилова, Далер Тимуров, Абдураҳмон Очилов каби актёрлар роль ижро қилмоқда.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Ҳасан Атабаев, иккинчи режиссёр Баҳриддин Айназаров, постановкачи рассом Саънат Кенжаев, либослар бўйича рассом Севара Зунунова, грим устаси Галина Гейдельбах, фильм директори Файзираҳмон Усмонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бобур Мирзо ҳақида «Йўлбарснинг туғилиши» номли фильм суратга олинмоқда