
Актриса Ситора Алимжонова Instagram орқали мухлислари билан мулоқотга киришиб, уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Фото: Instagram / @sitora_alimjanova
Қуйида актриса ва мухлислари ўртасидаги савол-жавоблар тақдим этилади.
— Қачон фарзандингизни қўлингизга оласиз?
— Худо хоҳласа, озгина қолди.
— Фарзандли бўлганингиздан кейин ҳам актрисаликни давом эттирасизми?
— Худо хоҳласа, фарзандимни озгина катта қилиб, кейин актрисаликни давом эттираман.
— Қандай ролни ижро этишни хоҳлардингиз?
— Томда яшайдиган Карлсонни (кулиб).
— Севимли китобингиз, мусиқа ва рангингиз?
— Исталган яхши китоб, мусиқа ва қора ранг.
— Токсикоз билан қийналмадингизми?
— Худога шукур, умуман токсикоз бўлмадим.

Фото: Instagram / @sitora_alimjanova
— Турмуш ўртоғингиздан неча ёш кичкинасиз?
— 7 ёш кичкинаман.
— Ҳаётда энг муҳим нарса?
— Ўйлашимча, оила.
— Фарзандингизни ўзингиз дунёга келтирасизми ёки кесарча кесиш амалиёти биланми?
— Энг қийин савол. Ўзим ҳам бир қарорга кела олмаяпман.
— Вазнингиз?
— Ҳозирги кунда 58 ёки 60 киломан. Ҳомиладорлик пайтида 13-15 килога семирдим.
— Турмуш ўртоғингизнинг энг яхши фазилати?
— Ғамхўрлиги.

Фото: Instagram / @sitora_alimjanova
— «Севги» сериалида Шоҳруҳ Ҳамдамов билан ишладингиз, у билан ишлаш қанчалик маъқул сизга?
— Шоҳруҳ Ҳамдамов мен учун энг яхши актёр.
— Турмушимдан ажралганман, дегандингиз. Чақалоқни лайлак ташлаб кетдими?
— Ҳа, лайлак (кулиб). Оилада уруш, жанжал, келишмовчилик бўлиб туради. Ўйлашимча, бирор марта жанжаллашмаган оила бўлмаса керак.
— Инсонлардаги қайси хусусиятлар сизга ёқмайди?
— Иккиюзламачилик, хушомадгўйлик, хўжакўрсинчилик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар