00:03 / 08.11.2020
3 423

«Элакни кўтаришни ўзим илтимос қилганман» - Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида

«Элакни кўтаришни ўзим илтимос қилганман» - Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида
Маданият вазирлиги коррупцияга қарши тарғибот-ташвиқот орқали курашиб, самарадорликка эришишни режалаштирган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Бош прокуратурада ўтказилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда Озодбек Назарбеков таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Маданият вазирлигининг номига ярашмайдиган грим масаласига жалб қилинган ёки бу ишнинг бевосита иштирокчиси ҳисобланган ходимларимиз ўша вақтнинг ўзидаёқ ишдан бўшатилган. Тергов хулосасига кўра, яна кимлар мазкур жиноий ишда қатнашган бўлса, уларга ҳам, албатта, интизомий чоралар кўрилади.

Ўзингизни хабарингиз бор (бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев назарда тутиляпти – таҳр.) вазирликда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш борасида ёрдам сўраб, шахсан ўзим илтимос қилганман. Очиғини айтаман, мен ичидан жуда яхши тушунмаганим учун элакни бир кўтариш бўйича мурожаат қилдим. Вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотларни ҳам коррупциядан ислоҳ қилишда Бош прокуратура ҳам яқиндан ёрдам беряпти. Бунинг учун сизга катта раҳмат.

Албатта, элак сувдан кўтарилганидан кейин коррупциянинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича бирин-кетин тизим ишлаб чиқамиз. Ўйлайманки, маданият йўналишида кўпроқ профилактика билан шуғулланишимиз керак. Бу борада одоб-ахлоқ нормаларини ишлаб чиқдик ва соҳадаги ходимларнинг ҳар бирига тарқатдик. Тарғибот ишлари орқали ҳам кўп натижага эришамиз, режаларимиз кўп
», — деди маданият вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Элакни кўтаришни ўзим илтимос қилганман» - Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида