22:15 / 04.12.2020
3 376

Йилнинг энг яхши фильмлари эълон қилинди

Йилнинг энг яхши фильмлари эълон қилинди
Фото: «Priormovie.com»
Йилнинг энг яхши фильмлари рўйхати чоп этилди. Рўйхатни «The New York Times» нашрининг кинотанқидчилари Манола Даргис ва Энтони Оливер Скотт тузишган.

Даргиснинг фикрича, йилнинг энг яхши фильмлари рейтингига режиссёр Пьетро Марчеллонинг «Мартин Иден», Фредерик Вайсманнинг «Сити Холл», Виктор Косаковскийнинг «Гунда», Спайк Лининг «Америка утопияси», Жулиано Дорнель ва Клебер Мендонс Фильонинг «Бакурау», Келли Райхардтнинг «Биринчи сигир», Элиза Хиттманнинг «Ҳеч қачон, камёб, гоҳида, ҳамиша», Александр Нанэунинг «Жамоа», Рада Бланкнинг «40 ёшли талқин» ва Кантемир Балаговнинг «Дароз» фильмлари киритилган.

Энтони Оливер рўйхатни Жейсон Уолинернинг «Борат 2», Макс Барбаковнинг «Палм-Спрингсда муаллақ қолиш», Керстен Жонсоннинг «Дик Жонсон ўлди» ва Пит Доктернинг «Руҳ» каби фильмлари билан тўлдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)