07:39 / 22.12.2020
3 737

«Муҳташам юз йил»даги Иброҳим — Окан Ялабик бахтини топди

«Муҳташам юз йил»даги Иброҳим — Окан Ялабик бахтини топди
Фото: «Kinoteka.com»
Ҳаётини сир сақлашни афзал билувчи Окан Ялабикнинг шахсий ҳаётида ўзгариш юз берди. Анча вақтдан бери бўйдоқ бўлган Ялабик ёзувчи, театр танқидчиси, костюмлар дизайнери Эзги Айвали билан учрашишни бошлади. Бу ҳақда «Kinoteka.com» хабар беради.

Актёр оиласининг дўсти бўлган Эзги тез-тез уларникига меҳмонга бориб турган. Улар ўртасидаги муносабатлар Ялабикдан 12 ёш кичик бўлган Айвалининг биргаликда тушган фотоси билан бўлишганидан кейин маълум бўлган. Актёр суратга биринчи бўлиб лайк босган.

Фото: «Kinoteka.com»
Танишганидан уч йил ўтиб жуфтлик турмуш қуришга қарор қилган, дейилади хабарда.

Актёр Иброҳим пошшо ролини ижро қилган «Муҳташам юз йил» сериали 50 дан ортиқ мамлакатда эфирга узатилган бўлиб, у энг яхши эркак ижрочи сифатида тақдирланган.

Иштирокидаги 30 дан ортиқ лойиҳалар ичида «Менинг севгим», «Ватаним сенсан» каби эсда қоларли сериаллар бўлган Окан Ялабик айни вақтда «Доктор Хаус»нинг туркча ремейки «Ҳекимоглу» номли сериалда суратга тушмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Муҳташам юз йил»даги Иброҳим — Окан Ялабик бахтини топди