Коллаж: «Дарё»
«Элчининг қизи» сериалида Неслиҳан Атагул ижро қилган Наре ролини бундан буёғига Туба Буюкустун гавдалантириши маълум бўлди. Бу ҳақда «Кинотека» хабар берди.
Аввалроқ саломатлиги ёмонлашгани сабаб Неслиҳан Атагул Instagram саҳифасида ушбу сериалда бошқа суратга тушмаслиги ва бироз муддат дам олишга эҳтиёжи борлиги ҳақида эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Фото: «Кинотека»
Асосий қаҳрамон ижрочисининг суратга олиш майдончасини тарк этгани сабаб сериал продюсерлари Энгин Акюрекка мос актриса излашни бошлаб юборган. Сериал эфирга узатилаётган Star TV телеканали Instagram саҳифасида Туба Буюкустуннинг «Элчининг қизи» жамоасига келиб қўшилиши ҳақида маълумот берган.
Фото: «Кинотека»
Туба Буюкустун 2015 йилда Энгин Акюрек билан биргаликда «Пул ва гул ишқи» сериалида суратга тушган ҳамда ушбу жуфтлик миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган. Қолаверса, «Элчининг қизи» сериали сценарий муаллифларидан бири Эйлем Жанполат «Пул ва гул ишқи» сериалига ҳам сценарий ёзган. Эйлем ҳам stories’да Туба Буюкустунга лойиҳага келиб қўшилгани учун миннатдорчилик билдирган.
Тубанинг ўзи ҳам Instagram саҳифасида таниш, аммо шу билан бирга янги саргузашт бошланаётгани, қадрли ва собиқ ҳамкасби Энгин ҳамда сценарий муаллифи, дугонаси Эйлем ва режиссёр Эмре билан аввал ҳам биргаликда ишлагани, Star TV билан бажонидил ҳамкорлик қилишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, у мухлислар ва янги қаҳрамон билан учрашиш чоғи ҳаяжонланаётганини қўшимча қилган.
«Элчининг қизи» сериали мухлислари воқеалар ривожининг қандай кечиши, Тубанинг Неслиҳан ўрнини қанчалик боса олиши ҳамда Санжар ва Наренинг муносабатлари қандай кечишига қизиқмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади