16:30 / 26.01.2021
2 396

Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг ноябрь ойларидан бошлаб мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бироз бўлса-да барқарорлашганлиги муносабати билан босқичма босқич жорий этилган карантин чекловлар бекор қилиниб, ижтимоий ва иқтисодий соҳалар фаолияти тикланди.

Сўнгги кунларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, халқимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш мақсадида концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди”, - дейилади баёнотда.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
  • концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;
  • концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
  • концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар ниқобда (маскада) бўлиши.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди