20:25 / 28.01.2021
2 816

Алишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда

Алишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда “SPECTRE” студияси томонидан «Алишер Навоий» тарихий-ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Шаҳзод Муҳаммадиев, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.

«Алишер Навоий» тарихий ҳужжатли фильми Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан мутафаккир шахси ва асарларига янгича ёндашув асосида ишланмоқда. Мазкур фильм «Халқ юраги» номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири. Фильмда тарихий бадиий реконструкция, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, навоийшунос олимлар билан интервьюлардан фойдаланилади. Суратга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2020 йил ёш режиссёр Шоҳрух Расуловнинг Адиблар хиёбони ҳақидаги «Халқ юраги» ҳужжатли фильмининг юртимиз телеканалларидаги намойиши бўлиб ўтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда