15:13 / 05.02.2021
3 387

Приянка Чопра Ник Жонас билан кутилмаган унаштируви ҳақида сўзлаб берди

Приянка Чопра Ник Жонас билан кутилмаган унаштируви ҳақида сўзлаб берди
Фото: Bollywoodtime
Болливуд юлдузи Приянка Чопра бир неча йил олдин Ҳиндистондаги актрисалик карьерасини Америкада давом эттиришдан қўрқмади. Унинг интилишлари муваффақиятли тарзда кечди. Натижада Приянка дунё миқёсида шуҳрат қозонди, бир неча фильмларда рол ижро этди ва машҳур мусиқий гуруҳ аъзоси – Ник Жонас билан турмуш қурди. Бир неча кун давом этган жуфтликнинг шов-шувли тўйидан сўнг уларни билмайдиган инсонлар ҳам таниб олди. Энди эса Британиянинг Elle журнали юзига айланган актриса суҳбат чоғида жуда қизиқ маълумотлар билан ҳам бўлишди.

Кутилмаган унаштирув
Мен бундай таклифни кутмаган эдим… Сабаби учрашганимизга икки ойгина бўлган эди. Бир кун келиб шундай бўлишини билсам-да, умуман, ҳайратда қолгандим. Натижада ушбу вазиятни ўз назоратим ва ишончимдан халос этишга қарор қилдим. Шундан кейин икки йил давомида учрашиб турдик. Вақти-вақти билан ёзишмалардан кейин жиддийроқ бўлишни хоҳладим.

Фото: Hello!
Ўша пайтда барча билан ўрнатилган муносабатларимда танаффус қилгандим. Ҳеч ким билан алоҳида туйғуларга берилишни истамас эдим. Аммо Никка нисбатан қандайдир ўзгача нарсани ҳис этардим ва шу сабабдан қаерда бўлсак ҳам алоқада бўлиб турардик. Турмуш ўртоғимнинг ўзига хос хусусиятидан бири – қатъийлик! У нимани истаса, шунга эришади. Агар у бирор нарсага амин бўлдими, демак, у аниқ бўлиб чиқади.

Татуировка

Фото: «instyle.ru»
Никоҳ қурганимизда Ник менга унинг барча фикрларига яқин эканимни айтган. Шунинг учун никоҳимизнинг бир йиллиги муносабати билан татуировка туширишга қарор қилдик: менинг қулоғим ва унинг қўлида.

Масофавий муносабатлар

Фото: «spletnik.ru»
Биз уч ҳафтада бир кўришамиз. Қаерда бўлмайлик, бир ойда икки кунга бир-биримизнинг олдимизга учиб борамиз. Бу тўйдан кейин бизнинг одатимизга айланди. Бўлмаса, кўришишнинг имкони бўлмайди.

Фото: «satrslife.ru»
Ҳамкасбларимиз ҳам оила қурган ва улар бу масалада қуйидагича сўзлашади: «У эртага банд бўлади», «Биз бундай қила олмаймиз», «Бўш бўлган кунимизда», «Буни ўзгартиришимиз керак» — бу шунчаки эр-хотинларнинг суҳбати.

Икки йиллик никоҳ

Фото: «passion.ru»
Албатта, орадан кам вақт ўтмади, аммо бунинг барчаси бир лаҳзани ташкил этади. Бу жуда ғалати… Менда шундай ҳис борки, у билан учрашмасимдан аввал ҳаёт қандай бўлганини ҳатто эслолмайман ҳам.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Приянка Чопра Ник Жонас билан кутилмаган унаштируви ҳақида сўзлаб берди