13:26 / 16.02.2021
2 922

Актриса Феруза Норматова «Миллион» жамоасидан кетиши сабабини маълум қилди (видео)

Актриса Феруза Норматова «Миллион» жамоасидан кетиши сабабини маълум қилди (видео)
Фото: YouTube
Актриса Феруза Норматова «Миллион» жамоасидан кетишга мажбур бўлгани, жамоа билан тузилган шартнома шартлари ҳақида гапириб берди.
Актриса бу ҳақда YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида маълум қилди.

- «Миллион» жамоаси билан 5 йиллик шартнома тузган эдик, тўғрироғи 5 йил эмас, 5 та концертга шартнома тузилганди. Мен бу концертлардан 3 тасида қатнашдим, яна 2 та концерт қолган эди, уёқда фаолиятимни тўхтатишга мажбур бўлдим.

Жамоадан кетишимга ҳар хил сабаблар бор, айнан битта яхлит сабаб йўқ. Мен «Мендирман Жалолиддин» сериали съёмкаси учун Туркияга кетдим, март ойида карантин бўлиб қолди, қайтолмадим, репетицияга қатнашолмадим, бошқа қизлар билан репетициялар давом этди. Мен ноябрда келдим, концерт декабрда эди, улгуришим мумкин эди, лекин сериални давомига ҳам кетишимиз керак эди. Вақт масаласи ва сериал съёмкаларидан бўшолмай қолиб, тушунмовчилик бўлмаслиги учун кетишга қарор қилдим ва улар билан келишиб олдим.

Кетишимда молиявий жиҳатдан муаммо бўлмади, агар мен концертда чиқиб, гонораримни беришмаган бўлса, айтишим мумкин эди, лекин менда бундай муаммо юзага келмаган.

Мен «Миллион»да чиқишни бошлаганимдан кейин, ижодимда «Миллион»га кўпроқ урғу қаратилиб бошланди, мен актрисаман, у ерда ҳам актриса эдим, лекин у ерда фақат битта жанр — комедия, лекин менинг драматик томонларим ҳам бор, мен барибир бу йўлда ҳам ижод қилишим керак. Актрисалик жиҳатларимни кучайтиришим, ўз устимда ишлашим керак. Шу сабабдан «Мендирман Жалолиддин»ни танладим.

Даврон ака менинг сериал кастингидан ўтганимни эшитиб жуда хурсанд бўлгандилар, жавоби чиқмасдан олдин ҳам хабардор бўлиб сўраб турдилар. Бутун жамоамиз хушхабарни эшитиб хурсанд бўлишди. «Ие, энди концерт нима бўлади?» ҳам дейишди. Лекин мен учун «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериали яхши лойиҳа эканлигини таъкидлаб, қўллаб-қувватлашган
, - деди Феруза Норматова.

Маълумот учун, актриса Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалида Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи ролини ижро этган. «Мендирман Жалолиддин» сериали 14 февралдан «Миллий» телеканалида намойиш этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Актриса Феруза Норматова «Миллион» жамоасидан кетиши сабабини маълум қилди (видео)