12:11 / 03.03.2021
4 977

Шерали Жўраев ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритилди

Шерали Жўраев ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритилди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон халқ артисти, 74 ёшли Шерали Жўраевнинг оғир аҳволда экани ёки вафот этгани тўғрисида турли миш-мишлар тарқалмоқда. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов мазкур гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида санъаткорнинг кенжа издош ўғли Зоҳиршоҳ Жўраевнинг маъмури Ғайрат Шокиров билан боғланди.

«Кимлардир жудаям нотўғри хабарлар тарқатиб юборибди. Бундай гапларни ким чиқарган бўлса, Аллоҳ унга инсоф берсин», — деди Ғайрат Шокиров.

— Шерали Жўраев айни пайтда Истанбулда даволанаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик рост?
— Аслида Туркияга сафарга кетган. У ерда қизлари ўқийди. Магистратурани битириш арафасида диплом олиш жараёнлари бўларкан. Ҳозир қизларининг олдида. 7—8 март кунлари Тошкентга қайтиб келади. Худо хоҳласа, 21 март куни давлат байрамида кўриниш беради. Дастурга қўшиқлари киритилган, тайёргарлик кетяпти.

Шерали Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраев ҳам отасининг тирик ва соғ-саломат эканлигини айтиб, мухлислардан ёлғон миш-мишларга ишонмасликни сўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритилди