17:33 / 07.03.2021
2 889

Турк актёри Мурат Йилдирим мухлисларидан ғазабланди

Турк актёри Мурат Йилдирим мухлисларидан ғазабланди
Фото: «Кинотека»
Айни вақтда «Рамо» номли сериалда суратга тушаётган турк актёри Мурат Йилдирим ижтимоий тармоқларда унинг рафиқаси Иман Элба шаънига ёзиб қолдирилган ҳақоратли изоҳлардан ғазабланди. Бу ҳақда «Кинотека» хабар беради.

Сериал сюжетига кўра у ижро қилган қаҳрамон Эсра Билгич гавдалантирган Сибел билан гўзал севги ҳикоясини бошдан кечиради. Қайд қилинишича, сериал мухлислари ҳаддидан ошган ва рафиқасига «РамБел» (Рамо ва Сибел назарда тутилган)нинг севгисига тўсиқ бўлмасдан йўлдан қоч, деб ёзиб қолдирган.

«Одатда ижтимоий тармоқларда нима юз бераётгани ҳақида доим ҳам кузатмаслигимни яхши биласиз. Аммо рафиқамни ҳақорат қилганингизни шундай қолдира олмайман. Рафиқамни ҳақорат қилганлар унинг беш маротаба фарзандимизни йўқотганидан хабари борми?», — деб ёзган актёр. Шунингдек, сериалдаги бош қаҳрамон ролини Эсрага турмуш ўртоғи таклиф қилгани, бу шунчаки иш экани ва улар ўз ишини профессионал равишда бажараётганини маълум қилган.

«Мен буларнинг барини сўзларимдан хулоса чиқарасиз, деган мақсадда ёзяпман. Ҳамма нарса туюлганидек бўлавермайди. Эсра бундан аввал ҳам ҳеч ким бу ҳолатдан мамнун эмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. Буларнинг бари тез орада яхшилик билан якунига етади, деган умиддаман», — деб изоҳини якунлаган Мурат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актёри Мурат Йилдирим мухлисларидан ғазабланди