21:57 / 14.03.2021
12 904

Актриса Азиза Ёқубова иккинчи турмуш ўртоғи билан ҳам ажрашганини маълум қилди

Актриса Азиза Ёқубова иккинчи турмуш ўртоғи билан ҳам ажрашганини маълум қилди
Фото: Instagram / @sogdiana_officialpage
2020 йилнинг 30 сентябрь куни иккинчи марта турмушга чиққан актриса Азиза Ёқубова Instagram’даги саҳифасига турмуш ўртоғининг бошқа қиз билан сайр қилиб юргани акс этган видеони жойлаб, у билан ажрашганини маълум қилди.

«Балким, ҳамма гап-сўз, саволларга нуқта қўйиш вақти келгандир. Хулоса сиздан. Тўғри, эркак киши юриши мумкин, 2 оила қуриши ҳам... лекин оиласини эплаб қўйиб, аёлига билдирмаган ҳолда қилиши керак. Ҳомиладор аёли боласининг ҳаёти хавф остида шифохонада ётганда ҳеч бўлмаса, аёлининг ёнида суянчиқ бўлиши керак. Кўчадаги ҳаромга эмас. Бир хил бефаросат, ниқоб остидаги қизларга фарқи йўқ экан — оилалими, ҳомиладорми? Демак, оилани асраш эркакнинг зиммасида. Ҳаёсиз видеоларини охиригача қўймадим. Сабаби, навбатдаги маликамиз бизнинг вужудимиздаги фарзандимиз тақдирини ўйламасаям, ман шу қиз шаънини ўйлаб, қўймадим. Яна ажрашдингизми, деганлар учун охирги жавобим: ҳа!

Кўп марта кўз юмдим, лекин ҳар сафар шунақа хиёнатлар жонимга тегди. Неча марта имкон бердим. Оилани сақлаш ўрнига хиёнатда давом этилди. Фарзандимни етим қилганни ҳам, сабабчиларини ҳам Аллоҳ кифоя қилсин. Бахтини топганидан хурсандман, энди менинг навбатим
», — деб ёзди актриса.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Азиза Ёқубова иккинчи турмуш ўртоғи билан ҳам ажрашганини маълум қилди