12:40 / 20.03.2021
3 532

Неслиҳан Атагул «Элчининг қизи» сериалига қайтадими?

Неслиҳан Атагул «Элчининг қизи» сериалига қайтадими?
Фото: Pinterest
Маълумки, ҳанузгача «Элчининг қизи» сериали атрофидаги вазият қийинлигича қолмоқда. Сценарий муаллифлари қанчалар ҳаракат қилмасин, янги сюжет кутилган натижани бермади, деб ёзади «Кинотека». Етакчи актриса – Неслиҳан Атагул лойиҳани тарк этганидан сўнг сериал томошавийлигини йўқотди.

Мухлислар норозилигини билдиришда давом этса ҳам, рейтинг ҳафта сайин пасайиб борса ҳам, сериалнинг томоша кўрсаткичлари сони юқорилигича қолмоқда. Актёрлар таркибига Туба Буюкустуннинг қўшилиши билан янги томошабинлар ҳам пайдо бўлди. Бироқ фильминг маънавий руҳи тушиб кетганлиги ҳамда суратга олиш майдончасидаги ижодкорлар ҳам тушкун ҳолатда эканлиги айтилмоқда.

Воқеалар мухлисларнинг эътиборини жалб қилиб, сериал ҳали ҳам томоша қилинаётганига қарамай, лойиҳа тез орада томошабинлар билан хайрлашиши мумкин. Агар бирор мўъжиза рўй бермаса …

Охирги вақтда таблоидлар Наренинг сериалга қайтиши ҳақидаги хабарларни эълон қилди. Аммо Неслиҳан лойиҳага қайтмоқчи эмас. Актрисанинг журналистларга айтишича, у бошқа лойиҳага диққатини қаратган. Бу эса бир томондан унинг мухлисларини бироз ранжитди.

Шунингдек, «Элчининг қизи» ҳақидаги воқеалар ўзгарган бўлса-да, ҳали якунланмаган. Томошабинлар шунинг учун ҳам янгилик кутмоқда. Айтишларича, лойиҳани рақамли платформага ўтказиш орқали сақлаб қолиш мумкин. Масалан, Exxen платформасига. Агар шундай қарор қабул қилинса, эҳтимол, томошабинлар «Элчининг қизи» сериалининг учинчи мавсумида Энгин Акюрек ҳамда Туба Буюкустуннинг ажойиб ижросидан баҳраманд бўлишни давом эттиради. Ҳозирча бирор нарса дейиш қийин, ҳаммасини вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Неслиҳан Атагул «Элчининг қизи» сериалига қайтадими?