17:12 / 21.03.2021
3 822

Юлдуз Усмонованинг концерт дастуридан репортаж (фото, видео)

Юлдуз Усмонованинг концерт дастуридан репортаж (фото, видео)
Фото: «Дарё»
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 10–25 март кунлари «Юрак» деб номланган навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда.

Юлдуз Усмонованинг 2020 йилги концерт дастури 2020 йилнинг 16 март куни коронавирус сабаб қолдирилган эди. Хонанда бир йил ўтиб санъат саройида 16 кунлик концерт дастури билан меҳмон бўлмоқда.

Фото: «Дарё»
«Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад концерт дастурининг дастлабки кунларида меҳмон бўлиб, дастурнинг энг қизиқ жараёнларидан репортаж тайёрлади. Тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтган дастурнинг ҳар бир куни турлича ўзгаришлар билан ўтди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Дастурда «Баҳор бўлади», «Дунёларидан», «Мен сени севаман», «Келади», «Бевафо», «Санам-эй», «Девоналармиз», «Биё-биё», «Бошга бало», «Омон бўлинг», «Онажоним», «Юрак», «Сени дейман», «Ғанимат», «Дам-дам», «Аёллар», «Севги изҳори» каби қўшиқларни куйлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
«Ғанимат» деб номланган тарона Ўзбекистон халқ артистларини йиғлатди.

Концертда бек вокал таркибида бўлган Нилуфар Усмонова онасининг энг қийин концерти қайси бири бўлганлиги ҳақида гапириб берди.
- "Концерт дастури ҳар куни ҳар хил ўтмоқда. Дастурнинг кайфияти кундан кунга юқори даражага кўтарилмоқда. Юлдуз Усмонованинг концертлари орасида энг қийини деб ҳар кунги концертни айтишим мумкин.

Машаққати жуда катта. Жамоаларидаги барча инсонлар профессионал, ҳамма сифатга ишлайди. Қандайдир кутилмаган техник муаммолар бўлиши мумкин. Ушбу муаммолар концертнинг бошқа кунларида ечимини топиб кетади.

Юлдуз Усмонованинг концертида бек вокалда туриш мен учун жуда катта мактаб деб ҳисоблайман
", - деди Нилуфар Усмонова.

Дастурда бошловчилик қилган Шукурулло Исроилов 12 март куни кичик ўғли Фарҳодни уйлантирди. Қизиқчи бир вақтнинг ўзида ҳам тўй, ҳам катта концертга қандай улгургани ҳақида гапириб берди.

- "Ўғлимнинг тўйини январь ойида белгилаб қўйган эдик. У вақтда ҳали концертларга рухсат берилмаган эди. Бир вақтда оиламизда тўй бўлиши, буёқда катта концерт бўлиши бироз қийин бўлди.

Юлдуз Усмонова «Концерт орасида тўйингга ярим соат чиқиб, концертни ўтказавер», дедилар. Ундай қилолмас эдим, шу сабабли Аваз Охун ўрнимга бир кун чиқиш қилди. Кейин мана ўзимиз концертда бошловчилик ва қизиқчилик қиляпмиз.

Ўтган йили Юлдуз Усмонованинг концерти 6 та концерт берилгандан сўнг, карантин сабаб қолдирилган эди. Бу йил ҳам худди шу кунларда дастур жуда кўтаринки кайфиятда, юқори савияда ўтмоқда
", - деди Шукурулло Исроилов.

Юлдуз Усмонова хонанда Имрон билан «Бухородан куёв қилинг, Бухородан» деб номланган қўшиғини биргаликда куйлади. Ушбу қўшиқ бундан 25 йил аввал Юлдуз Усмонова томонидан куйланган бўлиб, қўшиқ илк маротаба дуэт тариқасида мухлисларга тақдим этилди.

Фото: «Дарё»
Дастур сўнгида Юлдуз Усмонова томошабинлар талабидан келиб чиққан ҳолда, мега хит тароналарини куйлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Концерт ташкилотчилари ўзларининг концертига ўзлари билет сотиб олишга мажбур бўлаётган Юлдуз Усмонованинг навбатдаги концерт дастури давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг концерт дастуридан репортаж (фото, видео)