Фото: «Дарё»
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель, жума куни 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда актёр коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани айтилмоқда. Ушбу маълумот ҳозирча ваколатли органлар томонидан тасдиқлангани ва рад этилгани йўқ.
Маълумот учун, Мирза Азизов 1963 йил 22 майда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 2016 йилдан бугунги кунга қадар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори лавозимида фаолият юритиб келган. 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлган.
2019 йил адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медал» мукофотига лойиқ кўрилган. 2017 йилдан бери Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг театр санъати бадиий академиясининг академиги этиб ҳам сайланган эди. У режиссёр сифатида «Жайдари келин», «Дилдаги доғ», «Сарвқомат дилбарим» каби ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган.
Мирза Азизов ўзбек томошабинларига «Тубанлик», «Гумроҳлар», «На малакман, на фаришта», «Алпомишнинг қайтиши», «Шоҳнома» каби кўплаб фильм ҳамда спектакллардаги роллари орқали танилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда