19:43 / 27.04.2021
1 775

Энтони Ҳопкинс «Оскар» мукофотига лойиқ кўрилган вақтда ухлаб ётган бўлган

Энтони Ҳопкинс «Оскар» мукофотига лойиқ кўрилган вақтда ухлаб ётган бўлган

Фото: Getty Images
«Ота» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотининг энг яхши эркак номинациясида ғолибликни қўлга киритган актёр Энтони Ҳопкинс тақдирлаш маросимида иштирок этмаган ва ўзининг исми эълон қилинган вақтда Уэльсдаги уйида ухлаб ётган. Бу ҳақда актёрнинг агенти Жереми Барберга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

«Тони ўзи ўсиб улғайган Уэльсда эди ва у тонгги соат 04:00 ухлаб ётган эди. Мен янгиликни эълон қилиш учун уни уйғотдим», — дейди Барбер. У актёр бундан «хурсанд ва миннатдор эканини» билдирган.

Актёрнинг вакилини сўзларига кўра, бир йиллик карантин ва коронавирусга қарши икки дозалик вакцинадан сўнг, у Уэльсга қайтишга муваффақ бўлган.

Таъкидлаш керакки, 83 ёшли Ҳопкинс «Оскар»ни қўлга киритган энг кекса актёрга айланди. Тақдирлаш маросимида унинг номидан мукофотни Хоакин Феникс қабул қилиб олди.

Энг яхши эркак роли учун, шунингдек, Чедвик Боузман («Ма Рейни: Блюз онаси»), Риз Аҳмед («Металл товуши»), Гари Олдман («Манк») ва Стивен Янг («Минари») даъвогарлик қилган.

Кейинроқ Энтони Instagram’даги саҳифаси орқали видеомурожаат йўллаб, ғолиб бўлишини кутмаганини маълум қилди.
«Акедемиядан чексиз миннатдорман. Шунингдек, бизни жуда эрта тарк этган Чедвик Боузманнинг хотирасига ҳурмат бажо келтираман», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрида Нобель қўмитаси иқтисодиёт бўйича мукофот совриндори билан боғлана олмаган эди. Шу сабабли уни ярим тунда мукофотнинг бошқа соҳиби уйига келиб уйғотишга мажбур бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Энтони Ҳопкинс «Оскар» мукофотига лойиқ кўрилган вақтда ухлаб ётган бўлган