17:15 / 14.05.2021
3 782

Мухлислар Галь Гадотни ёзган твити сабаб «Мўъжизакор аёл»дан ҳайдаб юборишни талаб қилмоқда


Фото: «Film.ru»
«Мўъжизакор аёл» фильми юлдузи Галь Гадот Исроил—Фаластин можароси борасидаги ёзган твити сабаб ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаралар марказида қолиб кетди. Актриса ўзининг Twitter’даги саҳифасига юзага келган вазиятдан ташвишда экани ва уни қўллаб-қувватлаш ҳақида ёзган, бироқ фойдаланувчилар уни геноцид тарафдори ва тарғиботчилигида айбламоқда, деб хабар беради «Film.ru».

«Юрагим чилпарчин бўлмоқда. Мамлакатим уруш ҳолатида. Исроил озод ва хавфсиз миллат сифатида яшашга ҳақли. Қўшниларимиз ҳам бунга лойиқ. Қурбонлар ва унларнинг оилалари учун дуодаман. Ақл бовар қилмас бу душманлик якунланишини, етакчиларимиз ёнма-ён тинч яшашимизга бирор ечим топишига дуо қиламан», — деб ёзади Гадот.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Галь Гадот Исроил армиясида хизмат қилганини эслаб ўтган, айримлар уни қотил дея ёзмоқда. Твит остида юзага келган онлайн-уруш оқибатида мухлислар актрисани DC кинооламидан ҳайдаб юборишни талаб қила бошлаган.

Орадан бироз вақт ўтгач Гадот пост остидаги изоҳларни ёпиб қўйган. Шу билан бирга, актрисани қўллаб-қувватлаганлар ҳам бор. Жумладан, Техас штатидан бўлган сенатор Тед Круз улар орасида.

Эслатиб ўтамиз, Қуддуснинг ал-Ақсо масжидида Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг Ғазо секторини назорат қилувчи HAMAS гуруҳи Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини бошлади. Бунга жавобан Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Фаластин ҳудудларига авиазарбалар йўллади. Мазкур ҳужумлар оқибатида 12 май ҳолатига кўра, 40 киши — Ғазода 35, Исроилда 5 киши ҳалок бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мухлислар Галь Гадотни ёзган твити сабаб «Мўъжизакор аёл»дан ҳайдаб юборишни талаб қилмоқда