13:18 / 21.05.2021
2 403

«Мен террорчи эмасман» — йилнинг шов-шувли премьераси

«Мен террорчи эмасман» — йилнинг шов-шувли премьераси

22 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.
Ўткир сюжетли ҳарбий драма жанридаги, реал воқеаларга асосланган фильмда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Кинокартина ҳақидаги яна бир муҳим маълумотлардан бири, яқинда фильм Россияда рус тилига таржима қилинди. Намойиш куни ижодий гуруҳ фильмни икки тилда — ўзбек ва рус тилида томошабинлар эътиборига ҳавола қилиш ниятида.

«Мен террорчи эмасман» бадиий фильми Ўзбекистон кинематография агентлиги, Mir Ali cinema ва Iskandariy visual кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган. Бош ролда Алихан Ҳусниддинов.

Шунингдек, фильмда актёрлардан Санжар Жавбердиев, Зиёда Нормуродова, Насрулло Нуров, Шоҳрух Раҳимов, Бекзод Таджиев, Садриддин Амриддинов ва бошқалар рол ижро этган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, ижрочи продюсер Нодир Мўминов, монтажёр Александр Ким.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » «Мен террорчи эмасман» — йилнинг шов-шувли премьераси