16:50 / 25.05.2021
3 185

Таркан Ўзбекистонда 143 минг доллар эвазига концерт беришдан бош тортгани ҳақида гапирди

Таркан Ўзбекистонда 143 минг доллар эвазига концерт беришдан бош тортгани ҳақида гапирди

Фото: «modernrock.ru»
Туркиялик таниқли қўшиқчи Таркан ОАВга унга 143 минг доллар олиши мумкин бўлган концертдан нега бош тортганини маълум қилди, деб ёзади «RusTurkey.com»

Кенг тарқалган хабарга кўра, хонанданинг концерти Ўзбекистонда режалаштирилган эди, дастур учун ташкилотчилар унга 143 минг доллар пул таклиф қилган. Тарканнинг концертдан воз кечиши эса резонансга сабаб бўлди ва у шундан кейин бунинг сабабини тушунтиришига тўғри келди.

«Менинг рад этишим на мамлакат билан, на тўлов билан ва на менинг кайфиятим билан боғлиқ. Ҳаммаси коронавирус пандемияси туфайли. У тугамагунча ва ҳаёт бутунлай нормаллашгунга қадар мен ижро этмайман», — дейди қўшиқчи.

Эслатиб ўтамиз, Таркан туркиялик қўшиқчи, муаллиф ва продюсер. Туркияда у «Поп шаҳзодаси» сифатида таниқли бўлиб, концертлар пайтида ўзининг шоулари билан миллионлаб мухлислар орттирган. Хонанда 19 миллион нусхада сотилган платина альбомларини чиқарган. У биринчи бўлиб Туркиядан The World Music Awards мукофотини олган ягона мусиқа ижрочиси бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Таркан Ўзбекистонда 143 минг доллар эвазига концерт беришдан бош тортгани ҳақида гапирди