18:00 / 16.07.2021
8 906

Муниса Ризаеванинг онаси қизининг нима сабабдан ҳалигача турмуш қурмаётгани ҳақида гапирди


Хонанда Муниса Ризаеванинг онаси Дилором Ризаева «Кунутун Тв» YouTube-каналига интервью берди. Интервьюда Дилором Ризаева қизи Мунисанинг ҳалигача оила қурмаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

«Муниса иккита олий маълумотли қиз. Шундай даражага эришган қиз. Совчилар келишади Қашқадарёдан, Сурхондарёдан. Олий маълумоти йўқ. Мен ёмон демайман уларни. Яхши-яхши оилалардан келишади. Лекин маълумот, илм даражаси ҳар хил. Муниса ‘Ойи, бу инсон менга қизиқ эмас, турмуш ўртоғим мендан ақллироқ бўлиши керак. Мен ишимда лидерман, лекин турмушда ҳам лидер бўлишни истамайман’, дейди. Яқинда битта яхши оиладан совчи келди. Муниса танишиб, гаплашиб юрди. Бироз вақтдан сўнг ‘Муниса қўшиқ айтмасин, саҳнани ташласин’, дейишди. Ваҳоланки, улар совчи бўлиб келишаётганида билишган-ку, қаерга келаётганини. Муниса уларга ҳам рад жавобини берди», — дейди Дилором Ризаева.

Шунингдек, хонанданинг онаси Муниса турмушга чиқмоқчи бўлган йигитларга қўйиладиган талабларни ҳам санаб ўтди.
«Биринчи ўринда олий маълумотли бўлиши керак. ‘Агар олий маълумоти бўлмаса, кўришмайман ҳам, гаплашмайман ҳам’, дейди Муниса. Иккинчидан, маълумоти бор, шу ёшгача нимага эришгани муҳим. Чунки Мунисанинг ўзи 34 ёшда, унга уйланмоқчи бўлган йигитлар камида 34 ёки 35 ёшда бўлиши керак», — дейди Мунисанинг онаси.

Журналист Нилуфар Сотиболдиева Дилором Ризаевадан «Ўзбекчиликда 34-35 ёшгача турмуш қурмаган йигитлар жуда кам. Муниса Ризаевага уйланмоқчи бўлган йигит турмуш қурмаган бўлиши керакми?», — деб сўради.

«Ҳаётда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Оила қуриб, ажрашган бўлса, Муниса ундан фарзандлари ҳақида сўрайди. Агарда эркак ‘Болаларим онаси билан қолган. Мен уларга қарамайман, ёрдам бермайман’, деб жавоб берса, Муниса бундай инсонга ҳам рад жавобини беради. Чунки оила қуриб, фарзандли бўлган эркак фарзандлари тақдирига масъул», — дейди Дилором Ризаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаеванинг онаси қизининг нима сабабдан ҳалигача турмуш қурмаётгани ҳақида гапирди