10:53 / 17.02.2015
18 516

Муниса Ризаева ўзидан тажрибалироқ йигитга турмушга чиқиш ниятини билдирди

Муниса Ризаева ўзидан тажрибалироқ йигитга турмушга чиқиш ниятини билдирди

Sayyod.com сайти мухбири қўшиқчи Муниса Ризаеванинг шахсий ҳаёти билн қизиқиб, ундан кичик интервью олди. Актрисса мухбирнинг саволларига жавобан, унга охирги марта ўзидан 6 ёш кичик бўлган йигит томонидан турмуш қуриш бўйича таклиф билдирилгани, аммо унинг ўзи турмуш ўртоғи ўзидан каттароқ ва ақллироқ бўлишини хоҳлашини, лекин ҳали бир қарорга келмаганини билдириб ўтган.

“Оҳ, бу қўлимни сўрашлар кўп бўлмоқда. Шу куни узук ҳадя қилиб қўлимни сўраган йигит 1992 йил туғилган ва мендан 6 ёш кичик. Севиб қолибди. 14-февраль куни дугоналарим билан “Базилик” ресторанига хизматлардан сўнг овқатлангани келгандик, шахсан мен учун Валентин байрами йўқ. Бирдан шу йигит гуллар кўтарганича кириб келиб, тиз чўкиб шеър ўқиб, узук ҳадя қилди. Олмайман десам, мени шарманда қилма деб қўймади. Майли, ота-оналар гаплашишар деганча чиқиб кетдим. Хуллас, нима қилишни билмай, бошиб қотганча уйга келиб онамга айтдим. Онам эса мени эрга бериш фикрида. Йигит жуда ёш деб онамга эътироз билдирдим”, дейди Муниса Ризаева.

“Ёш болаку, эртага кетидан югуриб юраманми? Билмасам…Менимча, мендан ёши катта бўлгани яхшидир. Билмадим, ўйлаяпман ҳозирча. Қўлимни сўраётганлар кўп, танлаяпман”, деб қўшимча қилади актрисса.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева ўзидан тажрибалироқ йигитга турмушга чиқиш ниятини билдирди