18:38 / 12.08.2021
7 029

34 нафар қизни асраб олган ҳамда 41 ёшида бахтини топган Прити Зинта ҳақида

34 нафар қизни асраб олган ҳамда 41 ёшида бахтини топган Прити Зинта ҳақида
Фото: Pinterest
Ёноқларида кулгичи бор актриса Прити Зинта ўзбек томошабинларига «Вир ва Зара», «Биз ёлғиз эмасмиз», «Ўткинчи дунё» ва бошқа машҳур фильмлар орқали таниш. Актриса ҳақида кўпчиликка маълум бўлмаган қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Прити Зинта карьерасини 1998 йилда «Бир қарашда муҳаббат» картинасида эпизодик ролдан бошлади ва тез орада Болливуднинг энг яхши актрисаларидан бирига айланди. Прити Зинта 1975 йил 31 январда Шимла шаҳрида туғилган. Унинг отаси Дургананд Зинта ҳинд армиясининг фахрийси бўлган. У Прити эндигина 13 ёшга кирганда автоҳалокатда вафот этган. Онаси Нилпрабха ҳам бахтсиз ҳодисадан азият чекди ва икки йил ётоқда ётди. Притининг иккита ака-укаси бор: Дипанкар ва Маниш.

Фото: Pinterest
Прити мактабда жуда яхши ўқиган ва спортни, айниқса, баскетболни яхши кўрган. Ўрта мактабни тугатгач, у коллежга ўқишга кирди ва инглиз тили бўйича имтиёзли диплом олди. Кейин у Нью-Деҳлида жиноят психологияси аспиранти бўлди. У катта экранда дебют қилишидан олдин ҳам рекламаларда роль ўйнаган. Биринчиси бу «Перк» шоколадлари, кейин «Лирил» совунининг энг машҳур рекламаси эди.

Дарҳақиқат, унинг Болливудда имзоланган биринчи лойиҳаси «Та Ра Рам Пум» деб номланган бўлиб, у нафақат Притининг, балки Ритик Рошаннинг дебюти ҳам эди. Бироқ фильм тўхтатилган ва ҳеч қачон суратга олинмаган. Прити ва Ритикнинг дебютини жонлантира олмаган режиссёр Шекхар Капур ёш актрисани «Бир кўришда муҳаббат» фильмига тавсия қилган. Шундан кейин мазкур картина унинг биринчи фильмига айланди.

Фото: Pinterest
Шу билан бир қаторда, Прити Жанубий Ҳиндистоннинг иккита фильмида роль ўйнади: «Бомбейдан куёв» ва «Шаҳзода Nо1». Иккаласи ҳам телугу тилида. Айнан ўша пайтда 23 ёшли Прити ва 53 ёшли режиссёр Шекхар Капур орасида ишқий муносабат бўлган. Аммо улар буни яширган, лекин Шекхарнинг рафиқаси Сучитра Кришнамурти эрининг хиёнатига чидашни хоҳламаган.

Фото: Pinterest
Режиссёр узоқ вақт никоҳни сақлаб қолишга умид қилди, лекин афсуски, бир неча йилдан кейин унинг рафиқаси ажрашиш учун ариза берди. Шекхар Капурнинг оиласи бузилишига Прити сабабчи деган миш-мишлар ҳам бор.

Фото: Pinterest
Прити, шунингдек, модель Марк Робинсон ва актёр Ларс Келдсен билан ҳам яқин муносабатда бўлган. 2005 йилда у тадбиркор Несс Вадия билан танишган ва ўз севгисини топгандай туйилган. Бироқ уларнинг муносабатлари ҳам ажрим билан якун топган.

Фото: Pinterest
2009 йилда Прити Ришикешдаги болалар уйидан 34 нафар қизни асраб олди. У қизларга ғамхўрлик қилди, ўқишлари учун пул тўлади ва уларнинг барча эҳтиёжларини таъминлади.

2016 йил 29 февралда, 41 ёшида Прити Лос-Анжелесда жуда камтарона тўй қилиб, ўзининг америкалик дўсти Жин Гуденафа билан турмуш қурди. Никоҳдан кейин актриса АҚШга кўчиб кетган бўлса-да, Ҳиндистонга тез-тез ташриф буюриб туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 34 нафар қизни асраб олган ҳамда 41 ёшида бахтини топган Прити Зинта ҳақида