
Куни кеча Хива шаҳри «Турк дунёси маданият пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Маросим дунёга машҳур Ичан-Қалъа мажмуасида ўтказилди.
Кун давомида қалъа ичида фольклор жамоалари, қўғирчоқ усталарининг чиқишлари, Хоразм миллий рақслари, туркий тилли давлатлар маданияти акс этган суратлар кўргазмаси ўтказилди. Байрам Ичан-Қалъа майдонидаги амфитеатрда ташкил этилган концерт дастури билан давом этди.
Тадбир аввалида Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади. Сўнгра сўз ТУРКСОЙ бош директори ўринбосари Билол Чакижига берилди. У Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади ва Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеърини ўқиб берди. Туркиялик меҳмоннинг табриги олқишлар билан қабул қилинди.
Шундан сўнг концерт дастури бошланиб кетди. Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ушбу байрамдан суратларни эътиборингизга ҳавола этади.





Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар