16:16 / 25.09.2021
1 656

«Президентимизни ўпиб, раҳмат айтаман, дегандим» - Обид Асомовнинг қизи

«Президентимизни ўпиб, раҳмат айтаман, дегандим» - Обид Асомовнинг қизи
Марҳум сўз устаси Обид Асомовнинг қизи Наргиза Эргашева отаси «запрет»дан чиққан куни Президентга шахсан миннатдорчилик билдиришни ният қилгани, отасининг вафотидан сўнггина ушбу нияти амалга ошгани ҳақида сўзлаб берди.

«Ўшанда адам телефон қилиб, ‘Тез етиб кел болам, болаларингни мен боғчадан олиб келиб қўйдим, сен келсанг бўлди,’ дедилар. ‘Тинчликми, нимага?’ десам, ойим ҳам ‘келгин’, дедилар. Опамни ҳам шунақа қилиб чақиришган. Америкада яшайдиган синглимга телефонда хабар беришган. Ҳаммамиз йиғилганимиздан сўнг уйдан бир варақ қоғозни олиб чиқдилар, ‘Шахсан Шавкат Миромонивич Мирзиёев ўзлари менга рухсат берибдилар чиқишимга’ дедилар. Шунда ҳаммамиз хурсандчилигимиздан йиғлаб юбордик. Бир-биримизни қучоқлаб, табрикладик.

Ишонасизми, Аллоҳ гувоҳ, ўшанда ‘Ада, Президентимизни ўпиб, раҳмат деб қўяман’, деганман. Адам кулиб, ‘Бўлди, қизим’, деганлар. Бу гапимга опам Дилором билан укам Одилхон роса кулишган. ‘Ана ташқарига чиққинда, раҳмат деб бақирсанг, эшитадилар’, дейишган.

Мана йил айланиб, Президентимизнинг олдиларига қандай бориб қолганимни ўзим билмайман. Улар билан кўришишдан аввал минбарга чиқиб, раҳмат айтаман, деб ният қилдим. Кўришганимда эса ҳаяжондан гапларим ҳам эсимдан чиқиб кетди», — дейди Наргиза Эргашева.

Шунингдек, Наргиза Эргашева отасини «запрет»дан чиқишидан аввал «Миллий» телеканалига ишга олгани учун Комил Алламжоновга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтди:

«Авваламбор Президентимизга катта раҳмат айтаман, шунингдек, адамга ‘Сиз уддалайсиз, қўлингиздан келади’, деб мотивация берган, ‘Миллий’ телеканалига ишга олган Комил Алламжоновга ҳам миннатдорчилик билдираман».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » «Президентимизни ўпиб, раҳмат айтаман, дегандим» - Обид Асомовнинг қизи
[/banner_pushhouse