20:05 / 01.10.2021
3 457

Шоира Отабекова «запрет»га тушгани ва Шаҳзода билан ўрталаридаги хафагарчилик ҳақида сўзлаб берди

Шоира Отабекова «запрет»га тушгани ва Шаҳзода билан ўрталаридаги хафагарчилик ҳақида сўзлаб берди
Хонанда Шоира Отабекова «Shok.uz» YouTube каналига берган интервьюсида Таrona Records Реcордсъдан кетганидан сўнг узоқ йиллар норасмий «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди.

«Мен, ‘Сетора’ гуруҳи ва Шаҳзода келишиб, мустақил ижод қилиш учун ‘Тарона’дан кетмоқчи бўлганмиз. Мен ва ‘Сетора’ кетганмиз. Шаҳзода продюсеримизга турмушга чиқиб қолиб кетган. Ана ўшанда орқамиздан ҳар хил гап-сўзлар бўлган. Бизнинг ўзаро гаплашадиган гап-сўзларимизни у ерда хўжайинга бошқача етказишлар, ёмон кўрсатишлар бўлган. Мана булар нонкўрлик қилиб чиқиб кетишди, яхшиликни билмади, шунча биз буларга меҳр бердик, шунча тарбия бердик, шунча пул тикдик, лекин булар яхшиликни билмади, дейишган.

Ўшандан кейин бир неча йил ҳамма жойдан ‘запрет’ бўлганман. Бу ҳақда аввал ҳеч қаерда гапирмаганман. Зўр концертларда чиқа олмаганман, қўшиқларим радиолардан олиб ташланган. Яқинда радиода ишлайдиган бир йигитни кўрдим. Мана энди радиодаги ‘запрет’дан чиқдингиз, деди. Ўша вақтда телевидениеларда ҳам турли баҳоналар билан клипларим ўтмасди
», — дейди Шоира Отабекова.

Бошловчининг «Шаҳзода билан орангиз нимага яхши эмас?» деган саволига Шоира Отабекова қуйидагича жавоб берди:
«Қандай яхши бўлиши керак? Ўшанда юзимизга кулиб, чиройли гапириб, орқамиздан шунақа ишлар қилган. Ҳозир биз умуман гаплашмаймиз, салом-алик ҳам йўқ», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шоира Отабекова «запрет»га тушгани ва Шаҳзода билан ўрталаридаги хафагарчилик ҳақида сўзлаб берди