21:11 / 14.11.2021
5 597

Аваз Охун ҳокимнинг устидан кулгани учун тунги уч яримгача латифа айтгани ҳақида (видео)

Аваз Охун ҳокимнинг устидан кулгани учун тунги уч яримгача латифа айтгани ҳақида (видео)
Фото: «Дарё»
Қизиқчи Аваз Охун «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Аваз Охун туман ҳокимини кулдираман деб, хафа қилиб қўйгани, ҳокимнинг кайфиятини кўтариш учун тунги 03:30 гача латифа айтишга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди.

- "Кулдираман деб, ҳокимни хафа қилиб қўйганман. Қайси туманнинг ҳокими эканини айтмайман. Туманда байрам тугаганидан сўнг, ҳоким бува кечки соат бирларда «торимни олиб кел», деб қўшиқ айтишни бошладилар.

Уларнинг қўшиқ айтиш усули менга ғалатироқ туюлди. Мақомни сўзини билмаган одам, мақомни ҳоким айтаётгандек ғалати тушунар экан. Кечаси соат бирлардан ошгани учун даврадагилар мудраб ўтирибди, менинг ҳам кўзим кетиб қолиб, кўзимни очиб «ҳоким бува бу қўшиқнинг сўзи ҳам борми», дедим. Бу гапимни эшитган, даврада ўтирган ҳамма одам кулиб юборди.

Ҳоким торни ёнига қўйиб, жаҳли чиқиб кетиб, «санъаткор бўлиб туриб, санъатни тушунмасанглар қанақа одамсизлар, мен Навоийнинг ғазалини айтяпман», дедилар. Ҳоким Алишер Навоийнинг ғазалини айтаётган экан. У вақтларда ёш бола эдим, ҳақиқатан тушунмаганман. Хоразм, Қорақолпоғистон томонларнинг катта ашулаларини ростдан ҳам тушунмаганман. Кейин у ҳокимнинг кайфиятини кўтараман, деб кечки 03:30 гача латифа айтишга тўғри келган
", - деди Аваз Охун.

Маълумот учун, Аваз Охун 1983 йил, 27 апрелда Андижон вилояти Асака туманида туғилган. Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтини тугатган. 2014 йил «Туркистон» санъат саройида «Янгисини эшитдингизми», Халқлар дўстлиги санъат саройида 2015 йил «Ўзимизнинг гаплар», 2016 йил «Самимий кулги», 2017 йил «7 дан, 70 гача», 2018 йил «Янгиси янгида», 2019 йил «Ўзбекча кулги», 2020 йил Zo‘r TV каналида ҳарбийлар учун концерт дастурларини тақдим этган. 2021 йил «Кулгиларингизни соғиндим» концерт дастурини тақдим этиш арафасида. Оилали, тўрт фарзанднинг отаси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Аваз Охун ҳокимнинг устидан кулгани учун тунги уч яримгача латифа айтгани ҳақида (видео)