11 999
«Халқлар дўстлиги» саройида йил охиригача ўтказиладиган концертларга кириш қанчага тушади?
Концерт-томошаларга қўйилган чекловлар бекор қилингач, карантин сабаб қолдирилган концерт дастурлари намойиши бошланди. Қуйида йил сўнгига қадар ўтказилиши режалаштирилган концерт чипталарининг нарх-навосига қизиқдик.
Фото: Instagram
Қизиқчи Аваз Охуннинг концерт дастуридан сўнг рус эстрадаси вакиллари ҲаммАли ва Наваининг концерт дастури намойиш этилади. 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган концерт билетлари 250 минг сўмдан, 750 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилган. Сотув онлайн тарзда ҳам амалга оширилмоқда.
Фото: Instagram / @bunyodbeksaidov
21–24 ноябрь куни Бунёдбек Саидовнинг «Халқим билан» номли концерт дастури намойиш этилади. Концерт билетлари 20 минг сўмдан 200 минг сўмгача бўлган нархда сотувга чиқарилди. Аммо ҳозир балкондан ташқари бўлган жойлардан билет харид қилиш муаммо. Олд қаторлардаги билетлар аллақачон сотиб бўлинган.
Тоҳир Содиқов, Райҳон, Шоҳрух рэпер, Муниса Ризаева ва Шоҳруххон иштирокидаги «7 юлдуз» гала-концерт билетлари 2020 йилдан сотувга чиқарилган эди. Узоқ кутишлардан сўнг ниҳоят концерт 26—30 ноябрь ва 1—2 декабрь кунлари намойиш этилади. Концерт билетларини 30 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда харид қилиш мумкин.
Фото: Instagram
Турк хонандаси Мустафо Сандалнинг 4 декабрь куни «Humo арена» муз саройида ўтказиладиган концерт дастури билетлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройи кассасида ҳам сотилмоқда. Билетлар афишаларда ёзилганидек 150 минг сўмдан бошланмайди, аксинча шу суммада якунланади. Энг яхши ўринларни 1 500 миллион сўмдан харид қилиш мумкин.
Фото: Instagram / @dizayn_shou_official
«Дизайн» кулги жамоасининг 4—13 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт билетлари 35 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда сотувга қўйилган. Жамоанинг аввалги йиллардаги концертларига нисбатан бу йилгисига талаб у қадар юқори эмас. Пулингизга қараб исталган ўринни банд қилишингиз мумкин.
Фото: Instagram / @alisherfayz_official1
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз концертининг билетлар савдоси ҳавас қилгудек. 14—19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурининг билетлари деярли сотиб бўлинган. Фақат саҳнанинг чекка қисмидаги билетларни 150 минг сўмдан ва балконнинг юқори қаторларидаги жой билетларини 30 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.
Фото: Instagram / @nodirbek_hayitov_official
Ҳар йили бир неча кунлаб концерт берадиган қизиқчи Нодирбек Ҳайитов бу йил бир кунлик концерт билан кифояланди. «Одамлар нима дейди?» деб номланган концерт 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Концертда ёшлар орасида оммалашган қорақалпоғистонлик қўшиқчи Осман Наврўзов меҳмон сифатида иштирок этади. Чипта нархлари бошқа концертларга қараганда анча арзон. Ҳамёнингиз кўтарганча, 25 минг сўмдан 250 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.
23—24 декабрь кунлари «Тарона шоу» концерт дастури намойиш этилади. Афишаларда қайси санъаткорлар чиқиши очиқланмаган концерт билетларини 30 минг сўмдан 250 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.
Фото: Instagram
26—27 декабрь кунларини опера хонандаси Женисбек Пиёзов банд этган. Концерт учун чипталарни 25 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин. Билетлар ҳали сероб.
28—29 декабрь кунлари «Янги йил юлдузлар даврасида» номли концерт дастури ўтказилади. Мазкур концерт учун ҳам 25 минг сўмдан 250 минг сўмгача бўлган нархда чипталарни харид қилишингиз мумкин. Бу томоша иштирокчилари номи эълон қилинмаганлиги учунми, талаб юқори эмас. Чипталар савдоси анчагина суст.
Йилнинг энг сўнгги томошаси доимгидек болажонларга бағишланади. «Янги йил қароқчилари» деб номланган концерт дастурининг чипталари бошқа концертларга қараганда анча арзон. Чипталар очиқ кассада эмас, ҳамкорлар кўмагида сотилади.
Ҳа айтганча, йўқ дейилаётган концерт билетлари доимгидек кўчада топилади. Фақат касса нархидан бироз қимматга сотиб оласиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди