12:00 / 24.11.2021
447

Хонанда Аделнинг янги альбоми АҚШда йилнинг энг кўп сотилаётган пластинкасига айланди

Хонанда Аделнинг янги альбоми АҚШда йилнинг энг кўп сотилаётган пластинкасига айланди
Фото: People Talk
Хонанда Аделнинг олти йиллик сукути, албатта, бунга арзийди! Унинг янги «30» деб номланган альбоми сотувга чиқарилганидан 5 кун ўтиб, барча рекордларни янгилади. Billboard маълумотларига кўра, бу вақт ичида альбом 500 000 дан ортиқ нусхада сотилган ва Тэйлор Свифтнинг рекордини ортда қолдирган. Энди «30» 2021 йилда энг кўп сотилган альбом ҳисобланади.

Унинг янги композициялари чиқишини бутун дунё кутганди — 10 миллион томошабин икки соатлик махсус «Adele One Night Only» нашрининг онлайн трансляциясини томоша қилди, унда Адел ўзининг энг яхши қўшиқларини ижро этди ва Опра Уинфрига интервью берди.

Фото: Pinterest
Хонанданинг айтишича, «30» альбоми турмуш ўртоғи билан ажрашиши ва ўғлига бағишланган. «Альбом ўғлим Анжелога бағишланган. Мен ҳамма нарсани қўшиқлар орқали айтиб беришим кераклигини англадим. У аслида нима бўлаётганини аниқ тушунди. Ҳар ҳолда, ўзимни ҳаммаси яхши кетаётгандек кўрсатсам ҳам», — дейди Адел.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Хонанда Аделнинг янги альбоми АҚШда йилнинг энг кўп сотилаётган пластинкасига айланди