08:58 / 26.11.2021
3 231

«Даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлайман» - Муниса Ризаева

«Даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлайман» - Муниса Ризаева
Муниса Ризаева Саид Фозилов ва Малика Тоированинг «Юлдузлар гардеробининг фашион таҳлили» кўрсатувининг илк меҳмони бўлди. Кўрсатув ижодкорлари хонанданинг уйида меҳмон бўлди ҳамда унинг 500 квадрат метр майдонда жойлашган гардеробини кўздан кечирди.

«Ҳозир бошқа уйга кўчганман, лекин гардеробим шу ерда. Кийимларимсиз роса қийналяпман, лекин 35 ёшимда мен алоҳида яшашим керак», — дейди хонанда.

Шунингдек, Муниса Ризаева умуман уй ишларини қилмаслигини яшириб ўтирмади. «Чанг артмайман, овқат қилмайман, чунки вақтим йўқ, лекин турмушга чиқсам, буларни ўзим қиламан
», — дейди хонанда.

Шунингдек, кўрсатувда Мунисанинг 8 та хонада жойлашган гардероби кўздан кечирилди.

«Кийимларнинг жиннисиман. Битта кийимни 2 марта кияман, учинчи марта киймайман. Киймайдиган кийимларимни тарқатвораман. 2011 йилдан бошлаб топган даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлайман», — дейди Муниса Ризаева.

Хонанданинг айтишича, битта оёқ кийимни битта мавсум мобайнида кияди. Унинг энг яхши кўрган брендлари эса — Hermes, Tom Ford, Cristian Dior, Gucci.

Муниса Ризаева гардеробидаги энг қиммат кўйлак — Chanel брендига мансуб оқ кўйлак.

«Саҳна кийимларига инвестиция киритаман, чунки даромадимнинг асосий қисми — асосан саҳнадан. Кийимларимнинг нархи жуда кўпчилик ололмайдиган даражада қиммат бўлгани учун, уларнинг нархини айтишни истамайман», — дейди Муниса Ризаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлайман» - Муниса Ризаева