17:27 / 26.11.2021
2 420

45 кило вазн ташлаган Аделнинг таомномаси: хонанда кун давомида қандай овқатланади?

45 кило вазн ташлаган Аделнинг таомномаси: хонанда кун давомида қандай овқатланади?
Фото: Vogue
Британиялик хонанда Адель аввал ижоди сабаб мухлислар севгисига сабаб бўлган бўлса, эндиликда бутун дунё унинг ташқи кўринишидаги кескин ўзгаришдан ҳайратланмоқда. Хонанда нақд 45 кило озиш билан бирга, ўзига хос бўлган услубни сақлаб қолишнинг ҳам уддасидан чиққан.

Бунга машғулотлар билан шуғуллангани, махсус овқатланишга амал қилгани орқали эришгани таъкидланса-да, унинг ўзи айнан қандай озгани ҳақида ҳали ҳеч нима демаган.

Аввалроқ хонанда Vogue журналистларининг 73 та саволига жавоб берди. Берилган саволлар орасида қандай қилиб сарвқомат бўлишнинг уддасидан чиққани ҳақидаги савол ҳам бор эди. Қисқа видеода Range Rover машинасидан қоғоз пакетларни олган Адель кейинроқ ошхонасида маҳсулотларни пакетдан чиқарганини кўриш мумкин. Хонанда унда қоғоз пакет ичидан сабзавотли шўрва тайёрлаш учун кўкатлар, қовоқ, булғори қалампири ва қовоқча, шунингдек, бодринг ва авокадо олади.

Ўзи қаттиқ парҳезга амал қилишига қарамай, ўғли учун пишлоқли таёқчалар, сутли коктейл, ширин бўтқа ва сули сотиб олишини таъкидлаган қўшиқчи Лос-Анжелесда Marks & Spencer Food’дан харид қилишни қўмсаётганини қўшимча қилган. Харид қилинган маҳсулотлардан келиб чиқиб, Аделнинг қандай овқатланиши ҳақида хулоса қилса бўлади.

У ўзи билан боғлиқ ўзгаришлар ва ижобий натижага эришиш учун 2 йил кетгани ҳақида маълумот берган. «Бу мендаги хавотир туфайли содир бўлди. Машғулотларга бориб мен шунчаки ўзимни яхшироқ ҳис қилишим мумкин эди. Бу озиш билан боғлиқ эмасди, мақсад кучлироқ бўлиш ва ҳар куни телефонсиз, имкон даражасида ўзимга кўпроқ вақт ажратиш эди. Машғулотларга муккасидан кетдим ва кунига икки ёки уч марта шуғуллана бошладим».

Спорт билан мунтазам шуғулланишдан ташқари, хонанда шаҳзода Гарри ва Пиппа Миддлтон синаб кўрган сиртфуд-парҳезга ҳам амал қилган. Ушбу парҳез организмда моддалар алмашинувини жадаллаштирувчи, мушаклар тонусини яхшилаб, очлик ҳиссини камайтирувчи сиртуинларнинг ишлаб чиқарилишини фаоллаштиришга қаратилган. Бундай парҳезга амал қилувчиларнинг совиткичидан товуқ, ёғсиз гўшт, гречка, соя, авокадо, кўкатлар, пиёз ва саримсоқ, шунингдек, мевалар, қора шоколад ўрин олиши керак. Қолаверса, ҳафта давомида кунига ярим соат спорт билан шуғулланиш, зарарли овқатлардан воз кечиш муҳим саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 45 кило вазн ташлаган Аделнинг таомномаси: хонанда кун давомида қандай овқатланади?