
Фото: Turk Dizi
Ўзбек мухлисларига «Севги изтироби» ва «Элчининг қизи» сериалларидаги роли билан яхши таниш бўлган Неслиҳан Атагул шахсий ҳайдовчи ёллашга қарор қилди.
Актриса саломатлигидаги муаммо сабаб «Элчининг қизи»ни суратга олиш жараёнларини тарк этган эди. Унинг ҳайдовчи ёллагани эмас, эркак ходимни ишга олишни истамагани кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлган.
Неслиҳаннинг айтишича, аёл ҳайдовчи билан у ўзини бемалол ҳис қилади. Журналистлар унга бу қарорни ўзингиз қабул қилдингизми ёки турмуш ўртоғингиз ундадими, деб савол берган. Актриса бунга жавобан табассум қилиб, шахсий қарори эканини таъкидлаган.
Янги ҳайдовчининг исми Дидем, уни ўз ишининг устаси деб атаса ҳам бўлади. Унинг мухлислари ижтимоий тармоқларда энди бошқалар ҳам Неслиҳандан намуна олиб, аёл ҳайдовчини ишга олиши мумкинлигини тахмин қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар