16:29 / 18.02.2015
15 922

«Форсаж» филми қаҳрамони Вин Дизел ҳақида сиз билмаган маълумотлар

«Форсаж» филми қаҳрамони Вин Дизел ҳақида сиз билмаган маълумотлар

У ажойиб қадди-қоматга эга бўлгани ва ташқи кўринишидан баджаҳл кўрингани боис бўлса керак, 2000 йилдан бошлаб жангари филмларнинг энг таниқли актёрларидан бири саналади. Дизелни "Қора туйнук”, "Форсаж”, "Уч икс”, "Танҳо”, "Риддик йилномалари” ва "Тақирбош энага: махсус топшириқ” филмлари машҳур қилди. Sengzor.uz сайтидаги маълумотлар асосида севимли киноактёринггиз ҳақидаги қизиқарли фактларни сизнинг ҳукмингизга хавола қиламиз.

1. Ҳақиқий исми Марк Синклер Винсент 1967 йилнинг 18 июлида Ню-Йорк туманларидан бири бўлган Гринвич-Виллижда камбағал оилада туғилган.

2. У кичкиналигидан ўзига мутлақо ўхшамаган эгизак акаси Пол билан бирга психиатр бўлиб ишлайдиган ва нужумшунослик билан шуғулланувчи онаси Делоранинг қўлида ўсди. Оила Ню-Йоркдаги уйлардан бирида яшар, пул этишмовчилигидан қийналарди.

3. Бўлажак актёр ҳақиқий отаси кимлигини билмасди. Дизел отасининг келиб чиқиши ҳозиргача аниқ эмас: бир тахминга кўра, Дизел ярим италияамерикалик, бошқа фаразга қараганда, унинг аждодлари орасида немислар, италияликлар, ирландлар, мексикаликлар ва доминиканлар бўлган.

4. Дизелнинг актёрликка мойиллиги 1970 йилда, унинг уч ёшида сезилди. Ўшанда циркка боришган, бола сал бўлмаса томоша кўрсатаётган гуруҳ билан бирга чиқиш қилган бўларди. Уни онаси ушлаб қолди.

5. Вин Дизелнинг саҳнага келиши мутлақо тасодифан рўй берган. У 1974 йили, 7 ёшда бўлганида, ўзига ўхшаган болалар тўдаси билан саҳнада фойдаланиладиган анжомни қўлга киритиш учун театрда пайдо бўлди. Аксига олиб, саҳна репетиция қилаётган одамлар билан банд эди. Вин Дизел гуруҳи режиссёрнинг эътиборини тортди. Бу режиссёр аёл полиция чақириш ўрнига болаларни ёнига чорлади. Уларнинг қўлига ссенарий бериб, роллар бўйича матнни ўқишга мажбур қилди. Ҳаммадан кўра Виннинг ижроси яхши чиқди ва аёл унинг саҳнадаги ҳар бир чиқиши учун 20 доллардан беришни таклиф қилди.

6. Кўп ўтмай, Вин Дизел иштирокида янги – "Динозавр учун эшик” номли биринчи спектакл премераси бўлиб ўтди. Виннинг ижроси шу қадар муваффақиятли чиқдики, у айнан шу лаҳзадан бошлаб актёрлик ҳақида ўйлай бошлади.

7. Вин 17 ёшгача театр саҳнасида ўйнаб, маҳоратини ошириб борди. Бу борада унга ўгай отаси кўп ёрдам берди.

8. Вин Дизелнинг шахсий ҳаёти актёрлик фаолиятидан фарқли ўлароқ, унчалик омадли кечмади. У болалигида новча, озғин, боз устига, уятчан феъл-атворга эга эди. Шу боис, вояга этгач, мактабда севиб қолган тенгдош қизга яқинлашишга журъат қила олмасди. Акаси Пол эса унинг акси, дискотекаларда анча кўзга кўриниб қолганди. Шунинг учун Вин Дизел спорт залларида зўр бериб шуғулланди.

9. 1984 йилда, 17 ёшида бўлажак актёр театрдаги иш мўмай даромад олиб келмаслигини англаб этди. Бу пайтда у анчайин гавдали, мушакдор йигитга айланганди. Шу боис, Манхеттендаги донғи чиққан "Туннел” тунги клубига маст-аластларни чиқариб ташловчи қўриқчи сифатида ишга кириши жуда осон бўлди.

10. Айнан шу фурсатдан бошлаб исм-шарифини "Вен Дизел” деб ўзгартирди, сочини батамом қирдириб юришни одат қилди. Уч йиллик мазкур фаолияти мобайнида шахсий ҳаётда муваффақиятга эришди, шунингдек, бир нечта муштлашувларда қатнашишга улгурди.

11. Вин Дизел бирваракайига Хантер коллежига кириб, инглиз тили ва мумтоз адабиётни ўргана бошлади. Ссенарий ёзишни ўзлаштирди, бу кейинчалик, актёр айтганидек, роллар ёзишда ўз қобилиятидан фойдаланишда асқотди.

12. 1987 йили у коллеждаги ўқиши ва жонига теккан ишини тарк этди. Кино юлдузи бўлиш орзусида қадрдон Ню-Ёрк шаҳридан Лос-Анжелесга йўл олди.

13. Аммо Вин Дизелнинг актёрлик маҳоратини Ҳолливудда ҳеч ким муносиб баҳоламади. Шу боис, маълум вақтгача ишсиз юриб, қарзга ботган Вин телевидениега теледўкон сотувчиси бўлиб ишга кирди. У бир йил мобайнида ўзини анча кўрсатди. Ҳатто кунига 18 соатлаб ишлади. Яхшигина пул топди Бироқ Вин сотувчи ва кино юлдузи – яхлит тушунча эмаслигини яхши тушунарди. У Ню-Ёркка қайтди.

14. Вин Дизел кинодаги илк (кичик) ролини 1990 йили Пенни Маршаллнинг "Уйғониш” филмида ижро этди. Кўзга ташланмайдиган санитар ролини ўйнаган актёр, ҳатто кинотасма рўйхатида ҳам кўрсатилмади. Филм кейинроқ "Оскар”га даъвогарлик қилди.

15. Онаси Винга унга Рик Шмидтнинг "Эски автомобил нархида филм яратилиши” китобини совға қилди. У ўғлига ўз кучи билан камроқ пулга ҳам кино суратга олиш мумкинлигини тушунтирмоқчи эди. Актёрга бу ғоя ёқиб қолди ва китобни диққат билан ўқиб, "Дайдилар” номли тўлиқ метражли филм ссенарийсини ёзиш учун ўтирди. Бироқ кўп ўтмай, бу ишни тугатишга кучи этмаслигини англади. Қисқа метражли филм олишга киришди. 1995 йили, бор-йўғи бир неча кун ичида ссенарий ёзди ва "Кўп қиёфали” филмини суратга олди. Унинг мусиқасини ҳам ўзи ёзди.

16. 3000 доллар сарфланган 20 дақиқалик филмда бош рол – Майкни Виннинг ўзи ўйнади. Суратга олиш чоғида Вин атрофдагилардан кўплаб таъна, дашномлар эшитди. Шу боис, филмни охиригача ишламай, маълум вақтгача ташлаб қўйди. Фақат ўгай отасининг қўллаб-қувватлаши туфайли уни суратга олиб тугатди.

17. Манхеттендаги 200 кишилик кинотеатрда намойиш этилган мазкур қисқа метражли киноасар ижобий баҳоланди. У ўша йили май ойида Канн киноанжуманида кўрсатилди. Орадан тўрт йил ўтгач, филм дисклар орқали АҚШ бўйлаб тарқалиб кетди.

18. Айнан "Кўп қиёфали” филмининг муваффақияти туфайли Вин Дизел Лос-Анжелесга қайтди ва теледўкон сотувчиси сифатида пул ишлаб топа бошлади. Бу пулларга илк лойиҳаси – "Дайдилар”ни экранлаштирмоқчи бўлди. 1996 йили, ғайрат билан қилинган саккиз ойлик меҳнатдан сўнг у дўсти Жон Сейл билан филмни суратга олиш мумкин бўлган маблағ – 50 минг доллар ишлади.

19. Вин Дизел "Дайдилар”да бош рол – Рикни ижро этди. 1997 йил бошида – 18 январда филм "Сандес” киноанжуманида намойиш этилди. Унга юксак баҳо берилиб, филмни "айлантириш” учун Винда қўшимча маблағ пайдо бўлди. Аммо сотув унча юқори эмасди. Пулга муҳтожлик сезган Вин Дизел яна Ню-ёркка қайтди.

20. "Жангчи Раяннинг қутқарилиши” бешта "Оскар”ни қўлга киритди. Вин Дизел кўзга кўринди.

21. 2000 йил бошларида Вин Дизел иштирокида бирваркайига учта филм намойиш этилди. У бош ролни ўйнаган "Жаҳаннам туйнуги” фантастик филми ҳалокат туфайли номаълум сайёрага тушиб қолган космик сайёҳлар гуруҳи ҳақида. Жисмоний жиҳатдан қадди расо Вин Дизел, сайёрада яшайдиган ёвуз мавжудотлардан фарқли ўлароқ, қоронғида ҳам кўра оладиган ва сайёҳларни халос этиши мумкин бўлган жиноятчи Ричард Б.Риддик ролини ўйнади. Суратга олиш пайтида, актёр қўлини чиқариб қўйишига бир баҳя қолди.

22. 2001 йили Вин Дизел ўз муваффақиятини мустаҳкамлади. Ўша йили 18 июнда режиссёр Роб Коеннинг "Форсаж” филми экранларга чиқди.

23. "Форсаж” муваффақияти туфайли Вин Дизел бир неча миллион доллардан иборат биринчи гонорарини қўлга киритди. Аммо филмнинг кейинги қисмида унинг номзоди кўтарилганида... Универсал Пиcтурес компанияси вакиллари ҳисоблашича, филм ютуғини Вин Дизел ижроси эмас, балки машина ва қувғинларнинг кўплиги таъминлаган. Компания актёрнинг арзон нархга қайтишидан умидвор эди.

24. 2003 йил ёзида экранларга чиққан Жон Синглтоннинг 76 миллион долларлик бюджетга эга "Қўш форсаж” эса прокатда 236 миллион доллар йиғиб, биринчи филмдан ҳам ўзиб кетди.

25. Бунгача Вин Дизел иштирокидаги бошқа филмлар ҳам намойиш этилганди. Жумладан, "Мушти йўғонлар” 1999 йилда суратга олинган, намойиши орқага ташлаб келинарди. Дизел унда Бруклиндаги мафия раҳнамоси ўғлининг дўсти Тейлор Ризни ўйнаганди. 2002 йил 9 августда режиссёр Роб Коеннинг "Уч икс” филми намойиш этилди. Вин Дизел унда Жеймс Бондга ўхшаб кетадиган суперқаҳрамон Ксандер Кейжни ўйнади.

26. Вин Дизел ўзига хос бўлмаган жанрдаги "Тақирбош энага: махсус топшириқ” оилавий комедияда рол ўйнади. Актёр ҳукумат учун ишловчи олим ва унинг беш нафар боласини қўриқлайдиган собиқ денгиз пиёдаси Шейн Вулфни талқин этди. Филм прокати муваффақиятли чиқди: сарф-харажатлар қопланиб, 200 миллион долларга яқин пул йиғилди.

27. Шундан сўнг Дизел "Мени айбдор ҳисобланг” филмида гангстер Жек ДиНоршиони ўйнади. 2006 йилнинг 16 июнида "Учлик форсаж: Токио дрифти” премераси ўтказилди. Вин Дизел фақат филм охирида пайдо бўлди. Унинг исм-шарифи, ҳатто ёзилмаганди.

28. 2007 йилдан эътиборан актёр ўз фаолиятида таътилга чиқди. Шундан сўнг бир-икки филмда кўриниб турди. Йиллар ўтиб эса "Форсаж-4” ва "Форсаж-5” филмлари билан фаолиятини давом эттирди. Миллионлаб мухлислар Дизелнинг ажойиб ижросидан баҳраманд бўлдилар. "Форсаж-5” премреаси 2013 йилнинг 5 сентябрида бўлиб ўтди.

29. "Форсаж” филмини суратга олиш чоғида Вин Дизел актриса Мишел Родригес билан танишиб, икки ўртада муҳаббат пайдо бўлди. Уларни ажратиш гўё мумкин эмасди. Бироқ кўп ўтмай, орадаги ришталар узилди. Мишел Родригес бир-бириларига мос келмасликлари ҳақида бонг урди.

30. Дизелнинг кейинги маҳбубаси "Уч икс”да кичик ролни ижро этган чех модели Павла Харбкова бўлди. Уларнинг муносабати филм экранларга чиққанидан сўнг боғланди. Худди аввалгиси каби Вин Дизелнинг бу севгиси ҳам узоққа чўзилмади. Айрилиқ сабаби актёрнинг сафарга кўп чиқишига бориб тақалди.

31. 2008 йил 2 апрелда Вин Дизел ота бўлди. Унинг маҳбубаси – мексикалик фотомодел Палома Хименес қиз совға қилганди. 2010 йили Палома Дизелга ўғил ҳам туҳфа этди.

32. Вин Дизелнинг эгизак акаси Пол Винсент Ҳолливудда актёр эмас, монтаж устаси бўлиб ишлайди.
Виннинг "Қора туйнук”да рол ўйнашга рози бўлганининг сабабларидан бири филмнинг севимли киноасари "Телба Макс” ишланган жойда суратга олинишида эди.

33. 2003 йили, "Фантастик тўртлик-2” филми чиқишидан тўрт йил муқаддам ундаги қаҳрамонлардан бирини ўйнашни исташини айтганди. Шунингдек, 2004 йили "Суперменнинг қайтиши”да ҳам рол ижро этишни хоҳлаган.

34. Вин Дизел кўпгина филмларда ҳамкори Жорж Закк билан бирга продюсерлик қилган. Уларнинг Оне Раcе Продуcтионс хусусий компанияси бор.

35. У хусусий ўйин студиясини ташкил қилган. Гап шундаки, Дизел нафақат компютер ўйинлари, балки стол ўйинлари ишқибози ҳам саналади. 2007 йилда Нехт-Ген.биз портали томонидан ўйинлар саноатида алоҳида из қолдирган, деб ҳисобланган.

Актёрнинг айрим филмлар учун олган гонорарлари:
"Жангчи Раяннинг қутқарилиши” — $ 100 000
"Форсаж” — $ 2 000 000
"Уч икс” — $ 10 000 000
«Ёлғиз» — $ 2 500 000
"Риддик йилномаси” — $ 11 500 000
"Форсаж-5” — $ 15 000 000

Манба: www.furkat.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Форсаж» филми қаҳрамони Вин Дизел ҳақида сиз билмаган маълумотлар