01:46 / 05.01.2022
5 751

Томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

Томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари
Турк киноси мухлисларига кўриш тавсия қилинадиган сериаллар ҳақида Cosmopolitan нашри маълумот беради.

«Сенга ваъда бераман»

Фото: Turk Cinema
Сериалдаги воқеалар ривожи ёш официант қиз Ойша Қаҳрамоннинг ўлими ва унда бадавлат инсоннинг фарзанди айбланиши билан бошланади. Тажрибали полициячи Омер ва жиноятлар билан боғлиқ воқеаларни ёритадиган бошловчи Элиф айбсизларни ҳимоя қилиш учун бирлашади ва ҳамкорлик қилади.

«Тақдиримнинг ўйини»

Фото: Turk Cinema
«Тақдиримнинг ўйини»да мухлислар «Беқарор» сериалидаги роли билан маълум бўлган Акин Акинўзу ҳамда Ойку Караелни кўриши мумкин. Сериалдаги воқеалар Жемал ва Асие исмли қаҳрамонларнинг 17 ёшда турмуш қуриши билан бошланади. Тақдир синовлари олдида ожизлик қилган Жемал рафиқасини икки фарзанди билан ёлғиз ташлаб, бадавлат инсоннинг қизига уйланади. Аёл эса фарзандлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Қизи билмаган ҳолда одам ўлдириб қўяди ва қизи қамоққа тушмаслиги учун Асие она шаҳрини тарк этишга мажбур бўлади. Шундан кейин унинг тақдирида туб бурилиш ясовчи воқеа юз беради.

«Достон»

Фото: Turk Cinema
Мазкур сериалда Оққиз ва хоннинг бир қўли фалаж бўлган фарзанди Батугнинг ўртасидаги севги ҳақида ҳикоя қилинади. Қаҳрамонлар орзуларини рўёбга чиқариш ва тарихда қолиш учун кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишга мажбур бўлади.

«Бўшлиқ»

Фото: Turk Cinema
Сериал сюжети Эсме Озтурк исми адвокат қиз билан боғлиқ бўлади. Зўравонлик билан боғлиқ ишни кўриб чиқаётган қаҳрамон, жиноятчиларни фош қилиш учун улардек фикрлашга ҳаракат қилади. «Қочиб қутилиш мумкин бўлган ҳар қандай ўлим қотиллик ҳисобланади», — деб ҳисоблайди адвокат.

«Маъсумлик»

Фото: Turk Cinema
Сериал унаштирилган қайлиғи бўла туриб, бошқа қиз билан учрашиб юрган йигит ва унинг қилмишлари оқибати ҳақида ҳикоя қилади. Илкернинг ота-онаси ўғилларига муносиб оиладан келин олиб беришни истайди, аммо йигитнинг Иремда кўнгли бўлмайди ва шу билан бирга уни умидвор қилиб юришдан ҳам тўхтамайди. Муносабатлар турли жиноят ва қабиҳликларга сабаб бўлади.

«Қардошларим»

Фото: Turk Cinema
Ягту Аху, Сари Халит Озгур, Жошкин Су Бурсу суратга тушган сериалда оддий турк оиласининг ҳаёт тарзи, муаммоларга ечим топиши ва бахтли онлари ўз аксини топади. Сюжетга кўра автоҳалокат туфайли ота-онасидан айрилган фарзандлар, бир-бирининг дардига малҳам бўлиши, муаммоларни мустақил ҳал қилишига тўғри келади. Дардлари қанчалик катта эканига қарамай ака-ука ва опа-сингиллар яшашда давом этади, қариндошларидан ҳеч ким масъулиятни бўйнига олишни истамайди.

«Ойна ортидаги қиз»

Фото: Turk Cinema
Ушбу сериал ташқаридан қараганда ҳамма нарсаси мукаммал кўринган ўзига тўқ оиланинг қизи Налан ҳақида ҳикоя қилади. Налан ўзига тўқ оиланинг Седат исмли фарзандига турмушга чиқади, аммо уларнинг ҳар иккисини ҳам бир-бирида яширадиган сири бўлади.

«Шишали шифтлар»

Фото: Turk Cinema
Мазкур сериалда бизнес оламида аёллар дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Жем исмли йигит Лейла исмли қизни учратмагунича ўз ишига ишончи комил бўлади. Лейла эса ҳамма нарсага ўзи эришадиган, жамиятдагиларга фақат эркаклар эмас, аёллар ҳам бизнесда муваффақиятли бўлиши мумкинлигини исботлашга ишонади. Бора-бора бошқаларга ён бериб ўрганмаган ёшлар ўртасида муносабатлар ривожлана бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари